Қайднома

Қидирув

Обамеянг рекорд ўрнатадими?

Обамеянг рекорд ўрнатадими?

  14.04.2017 05:21
  0
  772
Обамеянг рекорд ўрнатадими?

Bwin компанияси тадқиқотига кўра, трансферлар бозорида янги рекорд ўрнатадиган футболчи бор экан. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, «Боруссия» (Дортмунд) ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 100 миллион фунт стерлингга сотиладиган илк ўйинчи бўлади. Тадқиқотда футболчининг ёши, амплуаси ва клубининг мақоми ҳисобга олинди. Габонлик 27 ёшли ҳужумчи Германия чемпионатининг жорий мавсумида 25та гол уришга улгурди. У бежиз бир қатор грандлар, хусусан, «Реал» эътиборида турмаяпти. Bwin фикрига кўра, 100 миллион фунтли нархга тортадиган иккинчи футболчи - «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн. Эслатма, айни пайт трансферлар рекорди «Ювентус»дан «МЮ»га ўтган ярим ҳимоячи Поль Погбага тегишли - 89,3 миллион фунт стерлинг ёки 105 миллион евро.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz