Қайднома

Қидирув

Янгиердаги ўйин тамошабинсиз ўтди-ми?

Янгиердаги ўйин тамошабинсиз ўтди-ми?

  14.04.2017 08:10
  0
  689

Мамлактимизда футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси жамоаларининг ҳам мусобақасига старт берилди ва бугун турнирнинг учинчи туриб бўлиб ўтди.

Учинчи тур доирасида ўтказилган учрашувлардан бири Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида бўлиб ўтди. «Янгиер» – «Ғаллаорол» жамоалари ўртасидаги учрашувга юзлаб мухлисларни стадион периметри бўйлаб туриб олган милиция ходимлари стадионга киритишмаган. Ўйинга чипта ҳам сотилмаган, мухлисларнинг нега стадионга киритилмаётгани ҳақида уларга тушунтириш ҳам берилмаган. Бунга вазиятни ўз кўзи билан кўриб, Kun.uz’га билдирган манба томонидан туширилган қуйидаги суратлардан ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий сайтда чиққан ўйин қайдномасига кўра, учрашувни 76 нафар томошабин кузатган, холос.

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур

«ЯНГИЕР» (Янгиер) – «ҒАЛЛАОРОЛ» (Ғаллаорол) 1:1 (1:1)
13 апрель.  "Янгиер". 76 томошабин.

Ҳакамлар: Ш.Ражабов (Бухоро) – 8,0, А.Буров (Бухоро) – 8,1, Ш.Раҳматов (Бухоро) – 8,2, Б.Йўлчараев - 9
Назоратчи: Э.Орипов (Фарғона).
Голлар: В.Пурак (19) – С.Ҳамроқулов (23, пенальти).
Огоҳлантиришлар: Д.Комилов (22), А.Турсунқулов (50), Ш.Камолов (90+3) – Х.Давронов (32), С.Ҳамракулов (60).


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz