Қайднома

Қидирув

Европа Лигаси: Барчаси жавоб ўйинларида ҳам бўлади

Европа Лигаси: Барчаси жавоб ўйинларида ҳам бўлади

  14.04.2017 08:12
  0
  683
Европа Лигаси: Барчаси жавоб ўйинларида ҳам бўлади

Европа лигасининг чорак финалидан жой олган дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Бельгияда «Андерлехт» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жозе Моуриньо жамоаси аввалги босқичнинг сафар ўйинида «Ростов» билан ҳам 1:1 ўйнаб, кейинроқ «Олд Траффорд»да вазиятни ўз томонига оғдирганди.

Голландиянинг «Аякс» клуби ўн йилдан ошиқроқ вақт давомида еврокубокларнинг чорак финалига қадар етиб кела олмаганди. Энди клуб ярим финал остонасида турибди. Ўз майдонида «Шальке» дарвозасига иккита гол урган Амстердам клуби жавоб ўйинида энг хотиржам ҳаракат қилиши мумкин бўлган жамоага айланди.

Аввалги босқичда Италиянинг «Рома» клубига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган «Лион», бу сафар Туркиянинг «Бешиктош»ини мағлуб этди. Ла лига иштирокчиси «Сельта» эса «Генк»ни 3:2 ҳисобида таслим қилди.

Европа лигаси
Чорак финал
13 апрель, пайшанба

«Андерлехт» — «Манчестер Юнайтед» 1:1

Голлар: Генрих Мхитарян, 37 (0:1). Леандер Дендонкер, 86 (1:1).

«Аякс» — «Шальке» 2:0

Голлар: Дэви Классен, 23-пен (1:0). Дэви Классен, 52 (2:0).

«Лион» — «Бешиктош» 2:1

Голлар: Райан Бабель, 15 (0:1). Корентен Толиссо, 83 (1:1). Жереми Морель, 85 (2:1).

«Сельта» — «Генк» 3:2

Голлар: Жан-Пол Боэтюс, 10 (0:1). Пионе Систо, 15 (1:1). Яго Аспас, 18 (2:1). Йон Гвидетти, 38 (3:1). Томас Буффель, 67 (3:2).


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz