«МЮ»нинг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жорий мавсум тугамасидан олдин кейингисида мутлақо бошқача савияда ўйнашни ўйламоқда. У хусусан, Sky Sports телеканалига берган интервьюсида «Олд Траффорд»даги фаолиятига тўхталиш баробарида янги мавсумда ўз олдига анча кўп гол уриш режасини қўйишини яширмади.
Ҳозирги фаолияти
- Айни пайт энг яхши спорт формасида эмасман. Яъни ўйинимда ҳали маромига етказилмаган жиҳатлар етарли. Чунончи, бундан-да самаралироқ тўп сура олишимни яхши биламан. Лекин тушунинг, бенуқсон ўйинчининг ўзи йўқ. Қидирсангиз, камчиликлар доимо топилади. Муҳими - уларни бартараф этиш йўлида изланишдан тўхтаб қолмаслик.
Янги мавсум режалари
- Муваффақиятли тўп суриб, «МЮ»нинг совринларга эга чиқишига муносиб ҳисса қўшиш қўлимдан келади. Бунга шубҳам йўқ. Хусусан, янги мавсумда анча кўп гол уришга ваъда бераман. Шунингдек, самарали узатмаларим сони ҳам кўпаяди.
Жамоага нисбатан муносабат
- Афсуски, Лига кубоги финал ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Лекин асосийси, жамоам нуфузли совринни қўлга киритди. Мен учун индивидуал совринлар эмас, жамоавий муваффақиятлар биринчи ўринда туради. Албатта, энди «МЮ»нинг ЕЛ финалига чиқишини истайман. Олдинда бизни қандай воқеалар кутаётганини тахмин қилиш қийин. Шундай экан, ижобий натижаларни кўзлаш мақсадга мувофиқроқ.
ЕЛ ва бўлажак рақиб
- Умуман, ЕЛда ғолиб чиқиш - асосий мақсадимиз. Албатта, бунга эришиш осон эмаслигини сезиб турибмиз. Чунки ҳал қилувчи босқичларда заиф рақиблар бўлмайди. Хусусан, «Андерлехт»нинг анойи жамоа эмаслиги ҳаммага яхши маълум. Унинг салоҳиятига етарли баҳо бермасликка ҳаққимиз йўқ. Қарама-қаршиликнинг ўта кескин тус олиши аниқ.
Ҳа, чекимизга «Андерлехт» тушганини омадли қуръа сифатида баҳолаётган мухлисларимиз кўп. Бироқ шахсан мен бу фикрга қўшилмайман. Рақибимиз анча кучли. Ишонинг, нима деяётганимни яхши биламан. Зеро, Бельгия клуби ўйинларини кузатиб, шундай хулосага келдим. Хуллас, бўлажак рақиб юқори савияга эга ва таркибида ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир тажрибали футболчилар кўп.
Содиқжон РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20