Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ўйинда индивидуал маҳорат катта роль ўйнади»

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ўйинда индивидуал маҳорат катта роль ўйнади»

  15.04.2017 23:13
  0
  586
Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ўйинда индивидуал маҳорат катта роль ўйнади»

“Локомотив” – “Насаф” учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз  устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун биз ўйинни яхши бошлагандик. Аммо ўтказиб юборилган гол барчасини ўзгартириб юборди. Тажрибали жамоага қарши аввал гол ўтказиб юбориб, ўйнаш хавфли. Иккинчи бўлим бошида ҳам қупол хатомиз орқали яна гол ўтказиб  юбордик. Бу ҳолат вазифамизни янада қийинлаштириб қўйди. Албатта йигитларга эътирозим йўқ. Улар бугун имкон қадар ҳаракат қилишди. Лекин бугунги ўйинда индивидуал маҳорат катта роль ўйнади. Бунга Бикмаевни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. “Локомотив” ана шунадй маҳоратли ўйинчиларнинг ўйини эвазига ғалаба қозонди.

Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ҳар йилгидан вақтлироқ бошланди. Шу боис жамоалар мавсумга тайёргарликни анча вақтли бошлашди. Бу мусобақада ўйнаган барча клубларга қийин бўлаётгани рост. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бунга кўникиш керак. Тайёргарликни шунга қараб олиб бориш керак.

Чемпионатимизда кутилмаган натижалар қайд этилиши яхши ҳолат. Ўтган йилларда 6-7-турларга келиб қайсидир жамоа якка пешқадам бўлиб оларди. Ҳозир эса вазият буткул бошқача. Бу йил чемпионатимиз ҳар  йилгига нисбатан бошқача ўтмоқда.

Тўғри, етакчи футболчи ҳар бир жамоага керак. Эркинов жароҳат олди, у Черан билан ҳамоҳанг ўйин кўрсатаётган эди. Афсуски у кейинги ўйинларимизда бизга ёрдам бера олмаяпти, - дейди Рўзиқул Бердиев.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz