Қайднома

Қидирув

Анвар Солиев: 4 ўйиндан буён гол ўтказмаётганимиз қувонтирди холос

Анвар Солиев: 4 ўйиндан буён гол ўтказмаётганимиз қувонтирди холос

  16.04.2017 11:07
  0
  1472
 Анвар Солиев: 4 ўйиндан буён гол ўтказмаётганимиз қувонтирди холос

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз спорт директори Анвар Солиев учрашув борасида ўз фикри билан ўртоқлашди. "Бекободга ғалабани кўзлаб келгандик. Бизни қувонтирадиган фақатгина бир жихат - тўртта ўйиндан буён дарвозамиздан гол ўтказмаётганимиздир.

Йигитлар майдонда бор кучларини сарфлаб ҳаракат қилишди. Кучли шамол эсиши ўз ўйинимизни кўрсатишимиз учун тўсқинлик қилди. Камчиликларимиз устида ишлаймиз. Кейинги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юбормаслик учун футболчиларимиз ҳимоявий ўйинга ўтишди. Шу боис учрашувнинг иккинчи ярмида "Металлург" кўпроқ хавфли вазиятлар содир этди. Ҳимоячиларимиз ўз вазифаларини уддалашди деб айтишим мумкин. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар эса бу сафар ёрдам беришмади", - деди Солиев.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz