Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: Чемпионлар Лигасидек буюк мусобақада албатта иштирок этамиз

Антонио Конте: Чемпионлар Лигасидек буюк мусобақада албатта иштирок этамиз

  16.04.2017 11:06
  0
  614
Антонио Конте: Чемпионлар Лигасидек буюк мусобақада албатта иштирок этамиз

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасида ўз ўйинини ўтказди, аммо Антонио Контенинг фикрича бугунги баҳсда бу “Челси” ўйинчиларига ҳеч қандай устунлик тақдим этмаслиги мумкин.

20 йилдан бери илк маротаба “Челси” еврокубокларда иштирок этмади. Контенинг тан олишича бу айрим жиҳатларда унга қўл келди. Аммо италиялик мураббийнинг фикрига кўра бу омил жамоанинг муваффақияти учун асосий сабаб бўла олмайди.

“Мен бу каби ҳодисага “Ювентус”даги илк мавсумимда дуч келган эдим” – дейди Конте.

“Ливерпул”да ҳам ҳудди шундай вазият. Албатта, жамоа билан ишлашда бизда кўп вақт бўлди. Бу менинг янги жамоадаги илк мавсумим, шунинг учун ҳам ўз ўйин услубимни жамоага сингдириш учун кўпроқ вақтга эга бўлиш муҳим. АПЛда пешқадамлик қилаётганимизнинг ягона сабаби деб шу омилни ҳисобласангиз, сиз қаттиқ янглишасиз”.

”Биз жуда катта ишни амалга ошироқдамиз, ва умид қиламанки Чемпионлар Лигасидек буюк мусобақада иштирок этамиз”.

”МЮ” бир ҳафта ичида Европа Лигаси доирасида 2 та муҳим ўйинни ўтказиши, “Челси”га қўл келадими деган саволга Конте қуйидагича жавоб қайтарди:

“Бу ҳақида фикр билдиришга ҳали эрта деб ҳисоблайман. Мен фикримни ўйиндан сўнг, яхши натижадан кейин билдираман. Мавсумнинг бу палласида ҳамма жамоа кучли ўйин намойиш этади ва яхшироқ кўрсаткичларга эришиш учун жанг олиб боради”.

“Мен битта нарсага аминман, улар ўз уйида яхши ўйин ўтказиб, бизни мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишади ва ўртадаги 3 очко биз учун ҳам “Юнайтед” учун ҳам жуда муҳим”.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz