Қайднома

Қидирув

Маурисио Почеттино: «Челси» билан ҳозирдаги фарқ сақланиб қолиши керак

Маурисио Почеттино: «Челси» билан ҳозирдаги фарқ сақланиб қолиши керак

  16.04.2017 14:43
  0
  498
Маурисио Почеттино: «Челси» билан ҳозирдаги фарқ сақланиб қолиши керак

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино «Борнмут»га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирар экан, «Челси» билан бўладиган рақобат ҳақида гапириб ўтди.

«Бизнинг вазифамиз уч очко олиш эди. Агар «Челси» эртага ютқазадиган бўлса, унда биз чемпионлик пойгасига қайтамиз. Ҳозирда барча босим «кўклар»да, улар бугун «Олд Траффорд»да ғалабага эришишлари керак ва бу улар учун жуда қийин бўлади. Ҳозиргидек тўрт очко фарқи эртанги ўйиндан кейин ҳам сақланиб қолса жуда яхши иш бўларди», – дейди Почеттино.

«Челси» бугун «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади. «Тоттенхэм» бугунги ғалабадан сўнг пешқадамдан 4 очко ортда бормоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz