Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» сафарда «Вест Бромвич» устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди

«Ливерпуль» сафарда «Вест Бромвич» устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди

  16.04.2017 19:42
  0
  496
«Ливерпуль» сафарда «Вест Бромвич» устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Вест Бромвич“ – “Ливерпуль“ учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

“Ливерпуль” ўртамиёна жамоаларга қарши ўта оғир ўйинлар ўтказиши анъанага айланган. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

“Вест Бром“ илк дақиқаларданоқ ҳимояни маҳкам ушлади ва деярли бўш зоналар қолдирмади. Клопп шогирдлари ҳатто рақиб жарима майдонига ҳам етиб кела олишмади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Ливерпуль“ стандарт вазият ишлаб олди ва бу натижада голга олиб келди.

Жарима зарбасидан сўнг Милнернинг ҳаводан узатган тўпини Лукас боши билан Фирмино ташлаб берди ва бразилиялик ҳужумчи яқин масофадан Фостерни доғда қолдирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқаси “Ливерпуль“нинг жиддий босими остида ўтди ва иккинчи голни киритишга яқин эди.

Лекин ўйиннинг сўнгги 15 дақиқаси курашларга бой чиқди ва мезбонлар сўнгги сонияларда мерсисайдликларни анча қийин аҳволга солиб қўйишди.

Шундай бўлсада, финал ҳуштагига қадар “Ливерпуль“ ғалабани сақлаб қола билди ва ўта муҳим уч очкони қўлга киритиб, учинчи ўринга қайтди.

Англия чемпионати, 33-тур

Вест Бромвич – Ливерпуль 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 45 Фирмино.

Вест Бромвич – Фостер, Эванс, Маколи, Доусон, Робсон-Кану (Рондон, 64), Шадли (Моррисон, 61), Ливермор, Флетчер, Филлипс, Якоб (Макклейн, 64), Брант.

Ливерпуль – Миньоле, Матип, Ловрен, Клайн, Милнер, Лейва, Джан, Коутиньо (Морено, 90), Вейналдум, Фирмино, Ориги (Старридж, 82).

Огоҳлантиришлар: Брант (45), Робсон-Кану (49), Эванс (66), Лейва (72).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz