Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан: Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди

Сергей Лушчан: Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди

  16.04.2017 19:40
  0
  664
Сергей Лушчан: Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди

Бироз аввал Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган «Нефтчи» ва «Бунёдкор» баҳси ўз якунига етди. Ўйинда «қалдирғочлар» устунлик қилишди ва якунда майдон эгаларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди. Жамоамиз ҳозир чуқур инқирозни бошидан ўтказмоқда. Боиси, биз ОЧЛни ва чемпионатни қониқарсиз бошладик.

Ўйин сўнггида ўзимизга ўзимиз муаммо ошириб олдик. Кейинроқ эса қарши ҳужумда 2 марта бирга бир вазиятни қўлдан бой бердик. Чемиртанни асосий таркибда туширимаганим сабаб шуки, Шахзодбек Нурматов бугунги ўйинга кўпроқ тайёр эди.

Таъкидлаш керакки биз мамлакатда ўз тарбияланувчилардан ташкил топган ягона жамоамиз. Ҳозирги таркибимиздан фақатгина Шахзодбек Нурматов ва Мурод Зуҳуров бошқа жамоа тарбияланувчилари ҳисобланишади. Аммо, Зуҳуровни ўзимизники десак ҳам бўлади. Боиси, у 9 йилдан буён биз билан бирга.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz