Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев шогирдлари Арманистондаги халқаро турнирда иштирок этишади

Дилшод Нуралиев шогирдлари Арманистондаги халқаро турнирда иштирок этишади

  16.04.2017 21:40
  0
  625
Дилшод Нуралиев шогирдлари Арманистондаги халқаро турнирда иштирок этишади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17–23 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади. «Development Cup» номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистон, Кипр ва Македония мамлакатидаги тенгдошлари билан куч синашади.

Дилшод Нуралиев мазкур мусобақага 18 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг.

Дарвозабонлар: Мўминризо Қодиров (“Бунёдкор”), Анвар Назиров (“Андижон”);

Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Миразиз Саидов (“Пахтакор”), Муҳаммадюсуф Носиров (“Бунёдкор”), Жасурбек Абдулбеков (“Бунёдкор”), Ҳуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Беҳзод Неъматов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Дониёр Собиров (“Пахтакор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Жалолиддин Содиқов (“Бунёдкор”), Диёрбек Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Жасурбек Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”);

Ҳужумчилар: Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Темур Мамасиддироқ (“Пахтакор”), Игорь Чиркизов (“Пахтакор”).

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz