Қайднома

Қидирув

Энг кўп мухлис яна Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида тўпланди

Энг кўп мухлис яна Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида тўпланди

  17.04.2017 17:02
  0
  692
Энг кўп мухлис яна Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида тўпланди

Олий Лига 6-тур баҳслари якунларига кўра, бу сафар ҳам энг кўп мухлис йиққан учрашув Самарқанддаги баҳсда кузатилди.

«Динамо» ўйингоҳида ўтган «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувида 10 501 томошабин бевосита баҳсни стадиондан туриб кузатган. Айнан ушбу ўйин Олий Лиганинг ушбу турида энг кўп томошабин тўплаган учрашувга айланди.

Шунингдек, Навоийда ўтган «Қизилқум» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинида 8 781 томошабин тўпланган бўлса, Ғузордаги «Шўртан» - «Пахтакор» (3:0) баҳсида 7 455 томошабин йиғилган. Энг кам мухлис эса, Тошкентда ўтган «Обод» - «Олмалиқ» (0:1) учрашувида йиғилди – 731 томошабин.

Эслатиб ўтамиз, 2-турдаги «Динамо» - «Шўртан» ва 4-турдаги «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинлари ҳам турнинг энг кўп мухлис тўплаган баҳсларига айланганди.

Олий Лига. 6-тур. Мухлислар ташрифи.

«Динамо» – «Бухоро» – 3:1. 10 501 томошабин.

«Қизилқум» – «Сўғдиёна» – 1:1. 8781 томошабин.

«Шўртан» – «Пахтакор» – 3:0. 7455 томошабин.

«Машъал» - «Қўқон-1912» - 1:1. 2893 томошабин.

«Нефтчи» – «Бунёдкор» – 1:2. 2810 томошабин.

«Металлург» – «Навбаҳор» – 0:0. 2025 томошабин.

«Локомотив» – «Насаф» – 2:1. 1522 томошабин.

«Обод» - «Олмалиқ» - 0:1. 731 томошабин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz