Қайднома

Қидирув

«Арсенал» раҳбарияти Венгердан бир неча ҳуқуқларни олиб қўймоқчи

«Арсенал» раҳбарияти Венгердан бир неча ҳуқуқларни олиб қўймоқчи

  17.04.2017 22:43
  0
  623
«Арсенал» раҳбарияти Венгердан бир неча ҳуқуқларни олиб қўймоқчи

«Арсенал» тизимида шу кунгача спорт директори лавозими йўқ эди. Лондонликлар энди буни жорий қилмоқчилар. Айни пайт янги лавозимга Михаэл Цорк («Боруссия» Д.) ва Марк Овермарс («Аякс») номзоди кўриб чиқилмоқда.

Асосий эътибор Овермарсга қаратилаётгани ҳам маълум. Голландиялик собиқ футболчи «Арсенал»да 3 мавсум ўйнаган ва 1998 йили Англия чемпионатидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшган.

Аслида «Арсенал»да спорт директори иш юритмаган бўлсада, унинг ваколати Арсен Венгер ихтиёрида эди. Яъни қайси футболчини сотиб олиш ва кимларни трансферга қўйиш масалалари билан бош мураббийнинг ўзи шуғулланарди.

Хуллас, клуб раҳбарияти жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар сабаб, француз мутахассисидан бир неча ҳуқуқларни олиб қўймоқчи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz