Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «тулкилар» «Атлетико» қўрғонидан ўта олишадими, Мадридда эса, футбол спектакли

ЕЧЛ: «тулкилар» «Атлетико» қўрғонидан ўта олишадими, Мадридда эса, футбол спектакли

  18.04.2017 14:19
  0
  631
ЕЧЛ: «тулкилар» «Атлетико» қўрғонидан ўта олишадими, Мадридда эса, футбол спектакли

Бугун футбол оламидаги энг томошабоп турнирлардан бири бўлган Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

Биласиз, 8 жамоа ўзаро тўртта жуфтликни ҳосил қилиб, курашга киришади. Анашу 4 жуфтликнинг иккитаси баган ҳисоб-китоб қилиб олиши кўзда тутилган.

Жумладан, ўтган мавсум бутун дунё футбол ишқибозларининг назарига тушиб, катта шов-шувларга сабаб бўлган Англиянинг «Лестер» клуби ўз майдонида Испаниянинг «Атлетико» жамоасини қабул қилади.

Мадриддаги баҳсда мезбонлар кичик - 1:0 ҳисобида ғалаба эришишганди. Аммо кураш ҳали тугамаганлигини барча яхши тушиниб турибди. Чунки «тулкилар» бундан аввалги босқичда ҳам Испанияда мағлубиятга учраб ўз майдонларида вазиятни бутунлай ўзгартириб юборишганди.

Биргина фақр шундаки, ўша босқичдаги рақиб «Севилья» эди, «Атлетико»нинг халқаро тажрибаси ҳамда таркибга назар соладиган бўлсак, «Лестер»нинг иши ўтган босқичдагига нисбатан қийинроқдек. Аммо бу футбол ва майдонда 90 дақиқа ичида кутилмаган нарсалар юз бериши мумкин.

Бугунги кунга белгилаган иккинчи баҳс ҳақида эса ортиқча сўз юритишнинг ҳам ҳожати йўқ, албатта.

Чунки ҳар иккала рақиблар номининг ўзиёқ ўйин қандай кечишини ифодалайди.

«Реал Мадрид»-«Бавария». Ҳа, биринчи учрашувда мадридликлар сафарда ҳаракат қилишларига қарамай ғалабага эриша олишди.

Тўғри биринчи 45 дақиқаликда «Бавария» ўз номига хос тарзда ҳаракат қилди, устунликка эришди, гол урди. Аммо иккинчи бўлимда майдонда умуман бошқача манзара акс этди. «Реал»да ўзига бўлган ишонч ортиб, тезкор гол киритди, тўп назоратини қўлга олди. Бироз ўтиб эса Роналдуга нисбатан ишлатилган кетма-кет фоллар натижасида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди ва ўйин назорати тўлалигича мадридликлар қўлига ўтди. Ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди-ю, лекин Мануель Нойернинг сейвлари «Бавария»ни буткул имкониятни қўлдан чиқаришдан қутқариб қолди.

Ҳа айнан манашу имкониятдан фойдаланиш учун бугун майдонда бутунлай ўзгача «Бавария»ни кўрсак, ажаб эмас. Роберт Левандовскининг сафга қайтиши эса, мюнхенликларнинг ҳужумдаги имкониятларини ошириши табиий.

Албатта, «Реал» ҳам осонликча жон берадиган клублардан эмас. Сафардаги устунлик шунчаки тасодиф бўлмаганлигини барча футбол мухлиси яхши тушунади. Шундай экан бугун майдонда чинакам футбол спектаклини томоша қилиш эҳтимоли юқори.

23:45. «Лестер Сити»-«Атлетико»

Лестер. «Кинг Па́уэр» стадиони.

23:45. «Реал»-«Бавария»

Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz