Қайднома

Қидирув

Зидан Коутиньони сотиб олишни хоҳламоқда

Зидан Коутиньони сотиб олишни хоҳламоқда

  18.04.2017 18:53
  0
  683
Зидан Коутиньони сотиб олишни хоҳламоқда

Diario Gol нашрининг хабарига кўра, “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Флорентино Пересдан “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньони сотиб олишни сўраган. Манбанинг маълумотига кўра, франциялик мутахассис бразилиялик футболчини ўз жамоаси таркибида кўришни истамоқда.

Шунингдек, Коутиньонинг ватандошлари Неймар ва Рональдиньо футболчини “Барселона”га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилишмоқда. Улар Коутиньога “Барселона”нинг ўйин услуби мос келишини айтиб ўтишган.

Sportskeeda нашри талқини бўйича, “Реал” ёзги трансферлар мавсумида биргина Коутиньо хариди билан чекланиб қолмоқчи эмас. Мадридликлар ёзги трансферлар мавсумида катта трансферларга қўл уришлари кутилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz