Қайднома

Қидирув

Нойер жиддий жароҳат олдими?

Нойер жиддий жароҳат олдими?

  19.04.2017 13:44
  0
  489
Нойер жиддий жароҳат олдими?

Германиянинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси ¼ финалида «Реал»га қарши ўйинда жароҳат олди. Мадридда бўлиб ўтган учрашув Мюнхен жамоасининг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 

Sport Bild журнали вакили Тобиас Альтшеффлнинг Twitter саҳифасида хабар қилишича, Нойер Мадриднинг «Сантьяго Бернабеу» ўйингоҳини қўлтиқ таёқда тарк этган ва катта эҳтимол билан товонида олган жароҳати сабаб мавсум сўнггини ўтказиб юборади.

«Бавария» матбуот хизматининг расмий сайтида ёзилишича, Нойернинг товони синган. Дарвозабон жароҳатни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг учинчи голи вақтида олган. 


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz