Қайднома

Қидирув

Азим Аҳмедов «Навбаҳор»га қайтади

Азим Аҳмедов «Навбаҳор»га қайтади

  19.04.2017 21:32
  0
  956
Азим Аҳмедов «Навбаҳор»га қайтади

Наманган футболи тарбияланувчиси саналган Азим Аҳмедов ҳозирда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида тўп тепиб келаётганидан хабардорсиз, албатта.

Олинган маълумотларга қараганда, «Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов давралар оралиғида биринчи галда Азим Аҳмедовни жамоага қайтармоқчи. Шунингдек, «Пахтакор»дан ижарага олинган айрим ўйинчиларга жавоб берилади.

Азим Аҳмедовга «Навбаҳор»га қайтиши ҳақида юзланганимизда футболчи елка қисиш билан кифояланди. Афтидан, кичик Аҳмедовнинг ўзи ҳам Наманганга қайтишига қарши эмас.

Дарвоқе, куни кеча Одил Аҳмедовнинг «Футбол» ҳафтаномасига берган интервьюси футбол сайтларида эълон қилинди. Ушбу суҳбатда катта Аҳмедовнинг қуйидаги фикри киши эътиборини тортмай қолмади: «Россияга қайтмайман, 2-3 йил Хитойда ўйнаб, кейин уйга қайтаман. Вақти келди», деб фикр билдирган О. Аҳмедов.

Дарҳақиқат, Одил «Навбаҳор»га, Наманганга қайтиш фурсати келиб қолди!


Манба: www.lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz