Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: Фактлар, рақамлар, статистик кўрсаткичлар

ОЧЛ: Фактлар, рақамлар, статистик кўрсаткичлар

  20.04.2017 00:17
  0
  735
ОЧЛ: Фактлар, рақамлар, статистик кўрсаткичлар

Йонг Су Чой бошқарувидаги «Жиангсу Сунин» клуби сармоядорлар томонидан ажратилган маблағни тўлиқ оқлашга тушди. Бизнинг вакиллар эса 27 февралдан буён ниҳоят, яна очко олишди. Аммо бу бировга татимагани ўз-ўзидан тушунарли... Шунингдек, «Сеул» барчани ажаблантиришда давом этяпти. Корейслар 4-турда Австралия сафаридан 3:2 кўринишида ғалаба билан қайтиб, «Вестерн Сидней» олдидаги  «қарз»ни ортиғи биланқайтаришди. 4-турда айнан 4та пенальти бехато ижро этилганини ҳам айтиш ўринли.

«A» гуруҳи

*** Саудия Арабистони клубларидан фақат «Ал-Тавон» БАА вакилларига қарши ўйинлар бўйича салбий тўплар нисбатига эга (-2). Умуман, «Тавон»нинг жорий мавсумдаги 1 ва 2-голи оралиғидаги ўйин вақти 265 дақиқани ташкил этди.

«B» гуруҳи

*** «Ал-Жазира» - «Ал-Фотиҳ» ўйинини стадионда атиги 322 нафар мухлис кузатди. 27 февраль куни «Муҳаммад бин Зайд» аренасига 2322 (!) томошабин ташриф буюрганди. Хуллас, 40 кун ичида ғалати пасайиш кузатилди.

*** «Лаҳвия»нинг кореялик 25 ёшли легионери Нам Тае Хви ОЧЛдаги голлари сонини 10тага етказди. У ушбу турнирда фақат мавсум-2013да гол урмаган.

*** «Ал-Фотиҳ»нинг 25 ёшли ҳужумчиси Али Аҳмад ал Зақаан ўйиннинг 90}1-дақиқасида огоҳлантирилди ва клубнинг 4та тур давомида ишлаган сариқ карточкалари сони 11тага етди. «Фотиҳ» бу борада жорий турнир «пешқадами» бўлиб турибди.

«C» гуруҳи

*** «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичида 16та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Шунингдек, жамоанинг турнирда қўйиб юборган голлари сони 100та етди. «Юбилей» голни Муртазо Табризи «тақдим» этди. Умуман, ОЧЛда саноқли жамоалар 100тадан кўп гол қўйиб юборган: «Чонбук Хюндай» (112та), «Ал-Айн» (112та), «Пахтакор» (105та) ва «Ал-Ҳилол» (104та).

*** «Ал-Айн» - «Ал-Аҳли» (С.Арабистони) баҳсида «дубль» қайд этган меҳмонлар вакили Омар ал Сомаҳ ОЧЛдаги голлари сонини 12тага етказиб қўйган бўлса, мезбонлардан Умар Абдулраҳмон 11-голини нишонлади. Шу тариқа ал Сомаҳ турнир тарихидаги тўпурарлар рейтингида 19-ўринга кўтарилди, Абдулраҳмон эса 21-қаторга.

«D» гуруҳи

*** «Ал-Ҳилол»нинг бразилиялик ҳужумчиси Карлос Эдуардо 2014|2015 йиллар мавсумидан буён Саудия Арабистонида тўп сурмоқда. У 4-тур баҳсида пенальтидан унумли фойдаланиб, ОЧЛдаги голлари сонини 7тага етказди. Эдуардо 2015 йили мазкур клуб сафида гуруҳ босқичининг 4та ўйинида қатнашган ва ўз номига 4та гол ёзиб қўйганди.

«E» гуруҳи

*** Гуруҳ пешқадамлигини қўлга олган «Муангтонг Юнайтед» (1989 йили ташкил этилган) атиги 10 йил олдин профессионал клуб мақомини олганди. Эътиборлиси, Таиланд жамоаси кетма-кет 3та мавсумда 3та дивизион ғолибига айланди. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса бундан олдин фақат 2013 йили иштирок этганди.

«F» гуруҳи

*** Мавсум-2010дан 7 йил ўтиб, «Шанхай СИПГ» орқали ОЧЛга қайтган Одил Аҳмедов жорий турнирда 5 марта майдонга тушиб, жами 432 дақиқа ҳаракатланди.

*** «Сеул» сафида «дубл»га эришган Деян Дамьянович ОЧЛда гол уриш бобида 20талик довонни забт этди. У бунинг учун жами 46 марта майдонга тушган.

*** 4-турда 90}...-дақиқада 1та гол урилди. Унинг муаллифи: Лаклан Скотт («Вестерн Сидней»). Умуман олганда, 4та тур давомида қўшиб берилган дақиқаларда 8та гол қайд этилган бўлиб, улардан 5таси ўйин ҳолатидан урилди.

«G» гуруҳи

*** «Сувон Самсунг» вакили Ки Хун Йеом самарали «пас» бўйича ҳаммадан олдинда бормоқда - 3та. 12 нафар футболчи ҳисобида эса 2тадан самарали узатма бор. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳозирча 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

«H» гуруҳи

*** «Жиангсу Сунин»нинг ОЧЛдаги иштирокига назар солсак, шу пайтгача 9та клуб билан тўқнаш келган. Хитой жамоаси хусусан, «Гамба Осака»га қарши баҳсларда 100 фоизли натижага эришган. «Сеул»га эга 2та ўйинда ҳам ютқазиб қўйган.

*** «Аделаида Юнайтед» ОЧЛдаги 40-ўйинида 18-ғалабасини тантана қилди. Австралия вакили 2012 йилги турнир 1|8 финалида «Нагоя Грампус»ни 1:0 ҳисобида енгганидан буён ғалаба қозонолмай келаётганди.

*** Австралия клубларининг Ж.Кореявакилларига қарши ўйинлардаги умумий статистикаси: 14та ғалаба, 19та дуранг, 18та мағлубият, тўплар нисбати 54-71. Энг қизиғи, икки давлат клубларининг ОЧЛдаги қарама-қаршиликларида австралияликлар томонидан урилган 50-гол «Аделаида Юнайтед»нинг кореялик легионери (!) Ким Жае Сунг ҳисобига ёзилди.

Ҳафта қаҳрамони

Терасил Дангда. 1988 йилнинг 6 июнида Бангкок шаҳрида туғилган. Бўйи - 181 см., вазни - 75 кг. «Муангтон Юнайтед» клуби сардори. Ҳужумчи. 2005 йилдан буён жами 8та клубда ўйнади. Европада «Манчестер Сити», «Грасхоппер» ва «Альмерия» жамоалари шарафини ҳимоя қилгани билан мақтаниши мумкин. Ҳозирги клубининг 222та ўйинида қатнашиб, 100та гол урган. Оиласи тўлиғича футболга дахлдор. Хусусан, синглиси Танеекарн Таиланд аёллар терма жамоаси аъзоси бўлса, отаси «Тай Эйр Форс» клуби сафида тўп сурган.

Тўпурарлар:

4та - Омар ал Сомаҳ («Ал-Аҳли», С.Арабистони), Макете Диоп («Ал-Аҳли», БАА), Жонатан да Сильва («Сеул»)

Захира вакиллари голлари

Жорий мавсум 1-турда 1та, 2-турда 5та, 3-турда 5та ва 4-турда 4та гол захирадан майдонга тушган футболчилар томонидан урилди. 32та клубдан фақат 11тасида «жокер» футболчи бор. Турнирда қайд этилган жами голлардан 8,2 фоизи (183та 15таси) захира вакиллари ҳисобига тўғри келмоқда. 3та гол

«Сеул» (Жонатан да Сильва - 2та, Деян Дамьянович) 2та гол

«Урава Редс» (Рафаэль да Сильва -2та)

«Аделаида Юнайтед» (Эли Бабалж, Марк Очиенг) 1та гол

«Ал-Ваҳда» (Исмоил Матар)

«Ал-Ҳилол» (Муҳаммад ал Шлхуб)

«Бунёдкор» (Шаҳзод Нурматов)

«Зоб-Оҳан» (Муртазо Табризи)

«Ульсан Хюндай» (Ли Жонг Хо),

«Сувон Самсунг» (Жонатан)

«Чежу Юнайтед» (Фредерик Менди)

«Кашима Антлерс» (Риота Нагаки)

Мавсум рекордлари

*** Майдонга тушган энг ёш футболчи: Муҳаммад Шарифи («Истиқлол», Ҳузистон) - 14 март куни «Лаҳвия»га қарши баҳсда 16 ёш 11 ой 21 кун. Жавоҳир Эсонқулов («Бунёдкор») ушбу ўзига хос рейтингнинг 19-ўрнида.

*** Энг қимматбаҳо футболчи: Оскар («Шанхай СИПГ») - 21,25 млн. фунт стерлинг. Турнир учун рўйхатдан ўтказилган барча футболчиларнинг умумий нархи - 438,88 млн. фунт. Умуман, атиги 10 нафар футболчининг трансфер нархи 5 млн. фунтдан баланд. Таркиб бўйича энг қимматбаҳо клублар: «Шанхай СИПГ» (54,29 млн. фунт), «Гуанжоу Эвергранд» (39,25 млн. фунт), «Жиангсу Сунин» (37,34 млн. фунт)

*** «Локомотив» футболчилари ОЧЛда умумий ҳисобда жами 287та, «Бунёдкор» вакиллари эса 210та ўйин ўтказишган. Бу борада «Ал-Айн» (БАА) олдинда - 675та ўйин. Хуллас, БАА клуби таркибидаги ҳар бир футболчи турнирда ўртача ҳисобда 15 мартадан майдонга тушган.

Минтақа  ва  миллий  чемпионатлар  бўйича

4-турда «Ғарб» минтақаси жамоалари 17та, «Шарқ» вакиллари эса 22та гол уришди. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилган ягона клуб - «Жиангсу Сунин». Гуруҳдан чиқолмаслиги аниқ бўлган жамоалар: «Ал-Жазира»«Бунёдкор».

Мамлакат

Сони

Ўйин

Ю

Д

М

Т-Н

Очко

Фоиз

Марказий-Ғарбий Осиё (82 та гол)

Қатар

2

8

4

3

1

14-8

15

62,5

Эрон

4

16

7

5

4

22-16

26

54,2

С.Арабистони

4

16

6

7

3

21-19

25

52,1

БАА

4

16

3

6

7

19-26

15

31,2

Ўзбекистон

2

8

1

1

6

6-13

4

16,7

Жануби-Шарқий Осиё (101 та гол)

Хитой

3

12

8

3

1

26-8

27

75,0

Таиланд

1

4

2

2

0

3-1

8

66,7

Япония

4

16

6

4

6

26-20

22

45,8

Ж.Корея

4

16

5

4

7

30-25

19

39,6

Австралия

3

12

3

2

7

15-33

11

30,6

Гонконг

1

4

0

1

3

1-14

1

8,3

Фикрат тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz