Қайднома

Қидирув

Торрес:«Жеррард - идеал футболчи»

Торрес:«Жеррард - идеал футболчи»

  20.04.2017 03:37
  0
  568
Торрес:«Жеррард - идеал футболчи»

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес Англиядаги фаолиятини ёдга олиб, ўша вақтдаги энг яхши жамоадошини алоҳида эътироф этди.

Футболчининг айтишича, «Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард олдида ўзини мутлақо хотиржам сезган экан.

«Жеррард - идеал футболчи. Унда бошқаларда йўқ хислатлар бор эди ва менда ўзгача таассурот қолдирарди. «Ливерпуль» сафига қўшилишимдан олдин ҳам Стивнинг ўйинларини кузатиб борардим.

Умуман, у мен билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси ҳисобланади. Афсуски, Жеррардга Англия чемпиони бўлиш насиб этгани йўқ. Эҳ, 2014 йили иккимиз дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаб, бир-биримизни янада яхшироқ тушуна бошлагандик»,-деди Торрес Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz