Қайднома

Қидирув

Роналдуга туҳмат қилишмоқдами?

Роналдуга туҳмат қилишмоқдами?

  20.04.2017 05:33
  0
  881
Роналдуга туҳмат қилишмоқдами?

Криштиану Роналду 2009 йили укаси ва синглиси ҳамроҳлигида дам олиш учун Лас-Вегасга борган ва таътил вақти бир қиз билан танишган. Spiegel нашрида ёзилишича, ўша қиз кейинчалик Криштиану томонидан зўрланганини айтган.

Тўғрироғи, бу борада Роналду устидан судга мурожаат қилишни ўйлаган. Аммо футболчи шахсий адвокати ёрдамида қизнинг қароридан қайтариш учун 375 минг доллар тўлаган. Бироқ Роналду манфаатларини ҳимоя қилувчи Gestifute компанияси бу хабарни қатъиян инкор этди.

«Ҳаммаси журналистика фантазияси, бошқа нарса эмас. Қаранг, жабрланувчи қиз ўзини таништириш ва воқеа қандай содир бўлганини айтишдан бош тортяпти. Воқеа сюжети тасдиқланмаган ҳужжатлар асосида ҳикоя қилинган, қатнашувчилар номаълум, электрон хатлар қандайдир адвокатлар томонидан юборилмоқда.

Роналду жабрланувчи сифатида тилга олинаётган ўша қиздан ҳеч қачон хат олмаган. Хуллас, Der Spiegel журнали хабари - ғирт ёлғон. Криштиану ушбу ёлғонга қарши туриш учун барча чораларни қўллайди»,-деди футболчининг агенти Жорже Мендеш.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz