Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» ўз майдонида «Динамо» билан дуранг ўйнади

«Бунёдкор» ўз майдонида «Динамо» билан дуранг ўйнади

  20.04.2017 19:57
  0
  538
«Бунёдкор» ўз майдонида «Динамо» билан дуранг ўйнади

Олий лига 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Динамо" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида Жавоҳир Қаҳрамонов Исроилов узатиб берган тўпни бир урунишда Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага жойлаб, ҳисобни очди - 0:1.

Орадан 6 дақиқа ўтар ўтмас, Достонбек Ҳамдамов чамаси 18 метрлардан чиройли зарба йўллаб, жавоб голини киритди.

Айтиш жоиз, ўйиннинг якуний ҳисоби биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўрнатилиб, иккинчи таймда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, дарвозалар ишғол этилди.

Олий лига, 7-тур

"Бунёдкор" — "Динамо" 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 21 Қаҳрамонов, 1:1 – 27 Ҳамдамов.
"Бунёдкор": Зуҳуров, Ашурматов, Тўхтасинов, Комилов, Аҳмадалиев, Шукуров, Ғиёсов, Азимов, Умиров, Ҳамдамов, Шомуродов
"Динамо": Наумов, Локаев, Рожак, Бозоров, Азимов, Қаҳрамонов, Холматов, Мамажонов, Сафаров, Низанов, Исроилов


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz