Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Пахтакор» – «Локомотив»

Бугун футбол. «Пахтакор» – «Локомотив»

  21.04.2017 13:52
  0
  473
Бугун футбол. «Пахтакор» – «Локомотив»

Бугун Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви бўлиб ўтади. “Тошкент дербиси” мақомига эга баҳсни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни: “Пахтакор” ҳозиргача олий лигада олтита ўйинда майдонга тушиб, 7 очко жамғарди ва турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. “Локомотив” ҳисобида эса 5та ўйиндан сўнг 12 очко бор ва жамоа иккинчи ўринда бормоқда.

ФАКТ: “Локомотив” сафарда ҳозирча иккита ўйин ўтказди: бир ғалаба ва бир мағлубият. “Темирйўлчилар” аввалига “Машъал”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейин Ғузорда “Шўртан”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

ФАКТ: Ўз майдонида учта учрашув ўтказган “Пахтакор” шундан иккитасида зафар қучди ва бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз майдонида “Қизилқум” ва “Металлург”ни мағлуб этиб, “Динамо”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

БИЛАСИЗМИ? “Локомотив” шу пайтгача “Пахтакор”ни сафарда фақат бир бор мағлуб этган. 2013 йил “Пахтакор” марказий стадионида бўлган ўйинда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўшанда Акмал Холматов ва Виктор Карпенко томонидан киритилган голлар “Локо”га уч очкони тақдим этганди.

Қуйида ўша учрашув қайдномасини келтириб ўтамиз:

ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ – 1:2 (1:2)

19.04.2013. 6-тур. 8535 томошабин.
Ҳакам: Равшан Эрматов

Голлар: 1:0 – Махарадзе Кахи, 24. 1:1 – Холматов Акмал, 28. 1:2 – Карпенко Виктор 32.

ПАХТАКОР: Лобанов Александр; Ўрунов Ғулом; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа; Искандеров Жамшид; Маматказин Илдар (Исматуллаев Акбар, 39); Мерзляков Александр; Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом (Сергеев Игорь, 72); Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Оганесян Жора, 50).

ЛОКОМОТИВ: Бугало Павел; Йўлдошев Бобурбек; Абдуллаев Садриддин (Раҳматуллаев Дилшод, 72); Холматов Акмал; Тожиев Фарҳод; Ҳасанов Жасур Ж. (Турсунов Санжар, 75); Мустафоев Салим; Иномов Ислом; Тўхтахўжаев Ислом; Карпенко Виктор (Нагаев Иван, 79); Жабборов Дилшод


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz