Қайднома

Қидирув

U-19 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

U-19 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

  21.04.2017 14:36
  0
  558
U-19 Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон ёшлари Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив ороллари терма жамоалари билан беллашади 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 21 апрель куни 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қуръа маросимида ОФКга аъзо 43 мамлакат федерацияси (ассоциацияси) иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон “B” гуруҳидан жой олиб, финал йўлланмаси учун Тожикистон (саралаш босқичи мезбони), Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Мальдив ороллари термаларига қарши баҳс олиб боради. 

Саралаш босқичи регламентига кўра, гуруҳда биринчи ўринни олган 10 жамоа ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши беш жамоа U-19 Осиё чемпионати мезбонига қўшилган ҳолда финал босқичига йўлланма олади. 

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган ғарб минтақаси "B" гуруҳига Тожикистон мезбонлик қилади.

Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари ўтказилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz