Қайднома

Қидирув

«Локомотив» тарбияланувчиси «Футбол дўстлик учун» лойиҳасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

«Локомотив» тарбияланувчиси «Футбол дўстлик учун» лойиҳасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

  21.04.2017 16:21
  0
  455
«Локомотив» тарбияланувчиси «Футбол дўстлик учун» лойиҳасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

“Локомотив” ПФК тарбияланувчиси Илёс Аҳмедхонов “Газпром” компанияси томонидан ташкил этиладиган “Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Олдинги планда. Илёс Аҳмедов

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компанияси “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Қуръа маросимидан фотолавҳа

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.

Қуръа натижаси

Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди.

Танловда “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Локомотив” ва “Пахтакор” клубларининг жами 7 нафар тарбияланувчиси иштирок этди. Номзодларни саралаш икки босқичда бўлиб ўтди.

Танлов иштирокчилари

Дастлаб дарвозабонларнинг майдондаги ҳатти-ҳаракати, жисмоний ҳолати ва бошқа кўрсаткичлари синовдан ўтказилди. Синовлар Анвар Рашидов, Марат Галимов ва Руслан Аҳмедхонов каби дарвозабон мураббийлари мутахассислари назорати остида ўтди.

Чапдан ўнгга. Марат Галимов, Руслан Аҳмедхонов, Анвар Рашидов

Биринчи босқичдан “Насаф” дарвозабони Асилбек Нўмонов, “Локомотив” вакили Илёс Аҳмедов ҳамда “Бунёдкор” аъзоси Муслим Абдумамннопов муваффақиятли ўтди.

Чапдан ўнгга. Илёс Аҳмедов, Муслим Абдуманнопов, Асилбек Нўъмонов

“Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳа бўлгани учун иккинчи босқичда номзодларнинг рус ва инглиз тили борасидаги билимлари синовдан ўтказилди. Ёш дарвозабонлар билан олиб борилган қизиқарли ва мазмунли суҳбатдан кейин “Локомотив” ПФК тарбияланувчиси, 2005 йилда таваллуд топган Илёс Аҳмедов халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун танлаб олинди.  


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz