Қайднома

Қидирув

Ибрагимович тахминан 8-9 ой майдонга туша олмайди

Ибрагимович тахминан 8-9 ой майдонга туша олмайди

  22.04.2017 01:22
  0
  587
Ибрагимович тахминан 8-9 ой майдонга туша олмайди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг пайларини қаттиқ шикастланган. Бу ҳақида журналист Жанлуки Ди Марцио ўзининг саҳифасида маълум қилган.

Хабарга кўра, Ибрагимовичнинг ўнг оёқ тиззаси хочсимон пайларининг олд ва орқа томонидан узилиб кетган. Эндиликда спортчи жарроҳлик столига ётиши керак бўлади. Ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган бўлсада, Ибрагимович тахминан 8-9 ой мобайнида майдонга туша олмаслиги аниқ бўлиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи Европа лигасининг «Андерлехт»га қарши чорак финал учрашувида ерга нотўғри тушиб тиззасини қайириб олганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz