Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Килиан Мбаппе хизматларига қизиқиш билдирмоқда

«ПСЖ» Килиан Мбаппе хизматларига қизиқиш билдирмоқда

  22.04.2017 08:46
  0
  542
«ПСЖ» Килиан Мбаппе хизматларига қизиқиш билдирмоқда

«ПСЖ» мураббийлар штаби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар президенти Носир Ал-Халайфий ҳужумчи учун монегаскликларга 90 млн. евро таклиф қилган. 

Аммо «ПСЖ»га Мбаппени қўлга киритиш осон бўлмаслиги тайин. Биринчи навбатда «Монако» уни жорий мавсумдан сўнг қўйиб юборишни истамаяпти. Бундан ташқари клуб яқинда АПЛ жамоаларидан бири таклиф қилган 100 млн. евролик таклифга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Мбаппега Англиянинг бир йўла учта етакчи жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Франция чемпионатининг ортда қолган 33 туридан кейин Мбаппе 23 учрашувда майдонга тушиб (12тасида асосий таркибда) 12 гол ва 5та самарали узатма муаллифи бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz