Қайднома

Қидирув

Сардор Раҳмонов: «Нефтчи» билан айрим масалалар борасида келишолмадик»

Сардор Раҳмонов: «Нефтчи» билан айрим масалалар борасида келишолмадик»

  23.04.2017 03:29
  0
  915
Сардор Раҳмонов: «Нефтчи» билан айрим масалалар борасида келишолмадик»

«Машъал» жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. Муборакликлар ортда қолган ўйинларда ўзига хос шов-шув кўтаришди. Хусусан, «Пахтакор»нинг мағлуб этилгани фикримизга исбот бўлиши мумкин. Албатта, мухлисларга шундай футбол маъқул келади. Кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши стадионга ишқибозларни қайтаради. Биз «Машъал»даги ишончли ўйинлари орқали жамоаси ютуқларига муносиб ҳисса қўшаётган Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Сардор, ўтган мавсум «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилдингиз. Фарғоналиклар сафини тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Жамоани Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов, Акмал Холматов, Жаҳонгир Меҳмонов каби етакчилар тарк этишди. Клуб раҳбарияти билан айрим масалаларда келиша олмадик. Шу боис ҳам «Нефтчи»дан кетишга мажбур бўлдим.

- Интервьюларингизнинг бирида клуб раҳбарияти ваъдасини бажарса, «Нефтчи»да қолишингизни айтгандингиз. Сизга қандай ваъда берилганди?

- Шартномада кўрсатилган баъзи бандлар бўйича келишиб олгандик.

- Демак, клуб раҳбарияти томонидан молиявий мажбуриятлар бажарилмаган...

- Шундай деса ҳам бўлади.

- Ҳалигача қарздорлик сақланиб қолганми?

- Йўқ. Мен билан ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган.

- Шартнома муддати якунланганмиди?

- Яна бир йил бор эди.

- Унда келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилиндими?

- Худди шундай.

- Сиз айтгандек, «Нефтчи»ни етакчи футболчилар тарк этишди. Уларнинг кетишига ҳам шу муаммо сабаб бўлдими?

- Ҳа, улар ҳам шартнома шартларини келиша олишмади.

- Бундан кўриниб турибдики, «Нефтчи»да етарлича муаммолар бор...

- Ҳозир вазият қандайлигини билмайман.

- «Машъал» варианти қай тарзда юзага келди?

- Ўтган мавсум якунланганидан ке-йин Муборак клуби раҳбарияти томонидан қизиқиш бўлганди. Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, фаолиятимни «Машъал»да давом эттиришга қарор қилдим. Менга шахсан жамоа бош мураббийи Александр Хомяковнинг ўзи таклиф билан чиққанди. Жамоадаги келажагим ҳақида у киши билан гаплашиб олганим учун шартнома имзолашда ортиқча иккиланмадим.

- «Пахтакор»ни ниманинг эвазига мағлуб этдинглар? Буни кутилмаган натижага йўйиш мумкинми?

- Жамоавий ўйин ва кучли иштиёқ ҳисобига ғалаба қозондик. Қолаверса, ҳимояда ҳам тартибли ўйнадик. Шахсан мен буни кутилмаган натижа, демаган бўлардим.

- «Машъал» билан қанча муддатга битим туздингиз?

- Шартнома 1}1 кўринишида имзоланган.

- Сардор, мухлислар жуда кўп савол беришади: ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида мазмунли ўйин намойиш этган футболчиларимиз кейинчалик кўринмай қолишади. Мана, сиз ҳам кичик мундиалда қатнашгансиз. Бу борадаги шахсий фикрингиз қандай?

- Ҳа, бу айни ҳақиқат. Вазиятнинг шундай тус олишига, биринчи нав-батда, футболчиларнинг ўзлари айбдор, деб ўйлайман.

- Балки, мураббийлар ёш футболчиларга ҳар доим ҳам ўйин амалиётини тақдим этишмаётгандир?

- Бу ҳам сабаблардан бири.

- Сардор, шу кунгача ўтказилган тур ўйинларида сизни нима ажаблантирди?

- Мени чемпионатда яққол етакчининг йўқлиги ҳайрон қолдиряпти. Мавсум сўнгига қадар шундай бўлишини истардим. Менимча, бундай футбол барчага бирдек маъқул келади.

- «Машъал» охиригача юқори темпни сақлаб қолармикан?

- Шунга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ҳозиргидек ишонч билан ўйнасак, мавсум якунида юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. Олий лигадаги қолган жамоалар ҳам ўз олдиларига аниқ вазифаларни қў-йишган. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бизга осон бўлмайди.

- «Барселона» ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган биринчи учрашувда «Ювентус»га йирик (0:3) ҳисобда ютқазди. Нима деб ўйлайсиз, каталонияликлар яна «камбэк»ни амалга ошира олармиканлар?

- Менимча, энди мўъжиза рўй бермаса керак. Шахсий фикрим, «Ювентус»нинг ҳимояси «ПСЖ»никидан кучлироқ. Яна ким билади, дейсиз. Агар «Барселона»нинг ўйини қовушиб қолса, улардан ҳар қандай натижани кутиш мумкин.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz