Қайднома

Қидирув

Сампаоли Аргентина термаси устози сифатида қачон таништирилиши маълум

Сампаоли Аргентина термаси устози сифатида қачон таништирилиши маълум

  22.04.2017 18:18
  0
  424
Сампаоли Аргентина термаси устози сифатида қачон таништирилиши маълум

«Севилья» жамоаси президенти Пепе Кастро «Бока Хуниорс» раҳбари Даниэл Анхелиси билан ўтказган норасмий мулоқотида Андалус жамоасининг бош мураббийи Хорхе Сампаоли мавсум охирида жамоани тарк этишини билдирган.

У Аргентина терма жамоасини бошқариш учун испан жамоасидан кетади, деб ёзмоқда Испаниянинг AS нашри. Аргентина футбол федерацияси бош мураббий тайинланганини 22 майдан кейин эълон қилиши кутилмоқда. 

Ўтган ҳафтада Эдгардо Бауса Аргентина терма жамоаси бош мураббийлигидан кетгани хабар қилинган эди. Бауса 2016 йил августидан жамоага устозлик қилди. Унинг раҳбарлигидаги жамоа 8та ўйин ўтказиб, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият натижасини қайд этди. Аргентина термаси ЖЧ-2018 учун Жанубий Америка саралаш босқичида 14 турдан кейин гуруҳда бешинчи ўринда бормоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz