Қайднома

Қидирув

Гари Невилл «МЮ»нинг ҳозирги ва 1999 йилдаги таркибини солиштирди

Гари Невилл «МЮ»нинг ҳозирги ва 1999 йилдаги таркибини солиштирди

  23.04.2017 08:41
  0
  490
Гари Невилл «МЮ»нинг ҳозирги ва 1999 йилдаги таркибини солиштирди

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Гари Невилл «қизил иблислар»нинг ҳозирги таркибини 1999 йилдагиси билан солиштирди.

«Айни пайт тўп сураётган Ибрагимович, Руни, Погба, Валенсия, Де Хеа, Байи ва Мхитарянни ўша вақтдаги футболчилар билан тенглаштириш мумкин. Бу ўйинчилар «МЮ»нинг афсонавий 1999 йилги таркибидан жой олишлари аниқ эди.

Лекин тан олиш лозим, 18 йил аввалги футболчилар билан ҳозиргиларини тенглаштира олмайман. Чунки ўшанда ўйнаганларнинг барчаси бугун бемалол «МЮ» сафига қўшилардилар»,-деди Невилл Omnisport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 1999 йил Сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» бир мавсумда Англия премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар Лигаси бош совринларини қўлга киритганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz