Қайднома

Қидирув

Сергей Лушан: Йўқотадиганмиз қолмаган

Сергей Лушан: Йўқотадиганмиз қолмаган

  23.04.2017 14:30
  0
  443
Сергей Лушан: Йўқотадиганмиз қолмаган

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва ярим ҳимоячи Давронбек Умиров иштирок этди.

- Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Шундай экан, эртага шогирдларимдан сифатли, мазмунли ва чиройли футбол кутяпман. Улар яхши ўйнашга қодир ва буни уддалайдилар, деган умиддаман. Таркиб борасида баъзи муаммолар бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз ва баҳсга тайёрмиз. Рақиб кучли, бизда эса ёшлар кўп.

Балки “Бунёдкор” Чемпионлар лигасининг нафақат бу йилги, балки турнир тарихидаги энг ёш жамоасидир. Ёш футболчиларимиз бундай нуфузли турнир орқали улкан тажрибага эга бўлиб боришмоқда. Ҳозирги кунда 60га яқин тарбияланувчиларимиз турли хил жамоаларда ижара асосида тўп тепишмоқда. Тасаввур қилинг, уч йилдан кейин уларнинг сони яна қанчага ошади. Ғалабага ташналик борасида ҳаммаси жойида, деб ўйлайман. Умид қиламанки, эртага мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Сергей Лушчан.

- Бизга мураббийлар томонидан етарлича имкониятлар берилмоқда. Улардан оқилона фойдаланиб, таркибдан муқим жой эгаллашга ва яхши ўйинларимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз қолмаган бўлса-да, кучли рақибни енгишга ҳаракат қиламиз, - дейди Давронбек Умиров.


Манба: www.bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz