Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду карьерасидаги 32 муҳим воқеа

Криштиану Роналду карьерасидаги 32 муҳим воқеа

  23.04.2017 19:54
  0
  2253
Криштиану Роналду карьерасидаги 32 муҳим воқеа

Амалдаги олтин тўп соҳиби Криштиану Роналду 32 ёшга тўлди ва шу муносабат билан Испаниянинг спорт нашри журналистлари португалиялик таниқли футболчи карьерасида ўта муҳим ўрин тутган 32 муҳим воқеага эътиборни қаратишни лозим топишди.

 1. Лиссабонга кўчиб ўтиш

Криштиану Роналду 11 ёшга тўлганида ҳаётидаги балки энг муҳим қарорга келди - қуёшли Мадейрани оловли Лиссабонга алмаштирди. Албатта, бу болакай учун маълум бир стрессни ҳам келтириб чиқаргани аниқ, аммо айнан унинг футболчи сифатида қарор топишида ва интизомга ўрганишида катта ўрин тутди. Криштиану 17 ёшга тўлганида Лиссабоннинг биринчи жамоаси - «Спортинг»да ўз дебютини ўтказди: воқеа Чемпионлар Лигасига чиқиш босқичида Миланнинг «Интер» клубига қарши баҳс доирасида юз берди.

2. Юрак билан боғлиқ муаммолар

Криштиану 15 ёшга тўлганида барчаси бошқача кечиши мумкин эди: ўшанда ўсмир юрагида операция ўтказилди - шифокорлар бунинг сабабини Криштиану ҳаддан ортиқ жисмоний зўриқишларга зўр бергани билан боғлашди. Амалиётдан сўнг юрак нормал фаолият кўрсата бошлади ва буни унинг футболчилик фаолиятидаги илк муваффақият деб баҳолаш мумкин.

3. Португалия термасидаги дебют

2003 йилнинг 20 августида Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида дебютини ўтказди. Воқеа Қозоғистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашувига тўғри келган бўлса-да, футболчи айнан мазкур баҳс карьерасидаги ўта муҳим воқеа сифатида қолишини қайд этди.

4. Суперклубга ўтиш

2003 йилнинг ёзида Криштиану Роналду кўҳна қитъа футболи элитасига ёриб кирди - Алекс Фергюсоннинг «Манчестер Юнайтед»ига Европадаги келажаги порлоқ футболчиларидан бири сифатида ўтди.

5. Биринчи соврин

Криштианунинг «Манчестер Юнайтед»даги илк мавсуми у даражада ишончли чиқмаган бўлса-да, «қизил иблислар» таркибида ўзининг илк совринини - Англия кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Албатта, «МЮ»га омадсиз келган мавсумни сақлаб қолиш учун бу етарли эмасди ва клуб финалда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Роналду эса ҳисобига илк голини ёзиб қўйди.

6. Португалиядаги кўз ёшлар

2004 йил Португалия Европа чемпионатига мезбонлик қилди ва асосли равишда унда ғолиб бўлишни режалаштирганди. Айтиш мумкинки, терма муваффақиятга эришишига бир қадам қолган ҳам эди, энг ачинарлиси эса бундай шарафга эришишга Отто Рехагель етакчилигидаги камтарингина Греция термаси тўғаноқ бўлди. Ангелос Харистеаснинг финал учрашувида киритган голи бутун Португалияни мотамга буркади, бутун мамлакат билан Криштиану ҳам йиғлади.

7. УЕФАнинг рамзий термаси

2004 йили Криштианунинг келажагини белгилаб берадиган яна бир воқеа юз берди: айнан ўшанда у йил якунларига кўра илк бор УЕФАнинг рамзий термасидан ўрин олди. Криштиану билан бирга рамзийга Манише, Роналдиньо ва Недвед каби таниқли футболчилар, шунингдек, 4та энг яхши ярим ҳимоячи киритилганди. Энг яхши 2 ҳимоячи сифатида эса Тьерри Анри ва Андрей Шевченко эътироф этилди.

8. Отасининг ўлими

2005 йилнинг 7 сентябри тонгида, Португалия термаси Москвада ЖЧнинг саралаш босқичи доирасида Россия термасига қарши ўтказиладиган баҳсга тайёргарлик кўраётган пайтда, Луиз Фелипе Сколари Криштиануга отаси вафот этганлигини маълум қилди. Футболчи бу мусибатни ҳақиқий эркакларга мос тарзда қабул қилди - терма жамоа таркибида қолибгина қолмай, Россия термасига қарши учрашувнинг бошидан-охиригача майдонда тўп сурди.

9. Жаҳон чемпионати ярим финали

Криштиану ўзининг биринчи жаҳон чемпионатидаёқ (2006 йили) терма жамоаси билан финалда тўп суриши мумкин эди. Аммо Зинедин Зиданнинг - Криштианунинг Мадриднинг «Реал» жамоасидаги устозининг голи португалияликларни учинчи ўрин учун немисларга қарши курашга рўпара қилди. Криштиану илк мундиалида биргина голи билан ёдда қолди (тўп Эрон дарвозасига гуруҳ босқичида киритилганди).

10. Премьер-лигадаги чемпионлик

2006/07 йиллар мавсуми Криштиану учун жуда омадли кечди: «Манчестер Юнайтед» Англия чемпиони бўлди, ёш португалияликнинг голлар кўрсаткичи эса футбол эксперларини иқтидорли футболчи ҳақиқий юлдузга айлана бошлагани тўғрисида гапиришга мажбур қилди.

11. Аниқ йўлланмаган пенальти ва биринчи Чемпионлар Кубоги

2008 йилнинг 21 майида Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасидаги биринчи финалини ўйнади: Москвадаги «Лужники» стадионида «Манчестер Юнайтед» Роман Абрамовичнинг «Челси»сига қарши майдонга тушди. Баҳснинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди, дарвоқе, «МЮ»нинг голига Криштиану муаллифлик қилди. Оқибатда, «қизил иблислар» ўйиндан кейинги пенальтилар бўйича ғалаба қозонишди. Эътиборли яна бир жиҳат, ўшанда Криштиану «нуқта»дан дарвозани аниқ нишонга ололмади, бироқ «Челси» таркибида бундайлар сони иккита бўлиб чиқди - Жон Терри ва Николя Анелька.

12. Совринлар ёмғири

2008 йилда - Чемпионлар Лигаси ва Англия биринчилигидаги муваффақиятдан ташқари, Криштиану индивидуал коллекциясини бойитган бир талай  совринларни ҳам қўлга киритди: France Footballнинг «Олтин тўп»и эгаси бўлди, ФИФА версиясига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланди, World Soccer ва бошқа таниқли ташкилотлар ҳамда нашрлар эътиборига тушди. Шу билан бирга, у Европа лигасининг энг яхши бомбардирига бериладиган «Олтин бутса»га муносиб топилди. 32 ёшига қадар у яна 3 марта «Олтин тўп» ва «Олтин бутса»га эгалик қилди.

13. «Барса»га ютқазилган финал

«Манчестер Юнайтед» 2008Ғ09 йиллар мавсумида Европа суперклубларига тинчлик бермайдиган натижага эришишни - қаторасига икки бор Чемпионлар Кубогини қўлга киритиш орзуси билан яшади. Алекс Фергюсон жамоаси Европа клублар турнирининг финалигача етиб боришни уддалади ҳам, лекин «Барселона» томонидан мағлуб этилди. Ўшанда Лионель Месси номи эндигина тилга тушаётганди.

14. Hala Madrid!

Криштиану «Манчестер» учун яна бир мавсум тўп сурди, аммо шундай кейин инглиз клубини ташлаб кетиши аён бўлди. 2009 йил ёзида португалиялик футболчи Мадриднинг «Реал» жамоасига кўчиб ўтди - мазкур клуб Европа трансфер бозорида португалиялик учун бўлган курашда бошқа «наҳанг»лардан устун чиққанди. «Сантьяго Бернабеу»да ҳақиқий қиролларга хос тарзда ташкиллаштирилган тақдимотда Криштиану янги жамоасидаги мухлислар ҳаммадан ҳам кўпроқ эшитишни хоҳлайдиган сўзларни айтди: «Uno, dos, tres «Hala Madrid!».

15. Кубоклар қироли

 «Реал»нинг 2009/10 йиллар мавсумидаги омадсизликларидан сўнг, «қироллик клуби» бошқарувига Жозе Моуриньо келди ва илк мавсумида фақат Қирол кубогини қўлга киритди, холос. Ўша кубок «Мадрид» учун ўта қимматли ҳисобланарди, боиси бош соврин учун финалнинг асосий ва қўшимча вақтларида «Барселона» маҳв этилганди. Ўйин тақдирини ҳал этган гол эса 103-дақиқада Анхель Ди Мариянинг аниқ тўп оширишидан сўнг Криштиану томонидан киритилди - айнан шу тўп унга «қироллик клубида»ги илк сов-ринини олиб келди.

16. Биринчи Пичичи

Айнан ўша мавсумда Криштиану Роналду Ла-лигасининг энг яхши бомбардирига айланди - 34 учрашувда 40та гол киритди (ҳар бир баҳсда ўртача 1,17тадан). Криштиану 2013Ғ14 и 2014Ғ15 йиллар мавсумида ҳам Испания чемпионатининг энг яхши бомбардири деб топилди.

17. «Камп Ноу»да Рауль услубида байрам қилиш

2011/12 йиллар мавсуми иккинчи давраси класикосида «Мадрид» айнан Криштиану туфайли чемпионлик билан боғлиқ барча муаммоларга барҳам берди, у Алексис Санчес томонидан ҳисобни тенглаштирган голдан сўнг 3 дақиқа ўтгач ўзини кўрсатди ва имо-ишоралар билан «Барселона» мухлислари ўтирган трибуналарни жим бўлишга мажбур қилди. Бу Криштианунинг киритилган голларни нишонлашдаги илк ёдда қолган ҳаракати эди.

18. Рекордлар лигаси

2011/12 йиллар мавсумида Криштиану Роналду биринчи ва ҳозирча ягона бўлиб турган мақомга - Испания чемпионлигига эришди. Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Реал Мадрид» тарихи айнан ўшанда - рекорд даражадаги очколарни қўлга киритилган ҳолда ниҳоясига етди. Криштиану Роналду эса 46та гол ва 12та аниқ узатмаларни амалга оширди.

19. Тепилмаган пенальти

2012 йили Криштиану терма таркибида муваффақиятга эришиш орзусида яшади - бу сафар Европа чемпионатида. Португалия турнирнинг ярим финалигача етиб борди, аммо пенальтилар бўйича Европанинг янги чемпиони - Висенте Дель Боске бошқарувидаги Испания термасига ютқазиб қўйди. Ўшанда Криштиану «нуқта»дан бешинчи бўлиб зарбани амалга ошириши керак эди, аммо бунга ҳожат бўлмади - Испания пенальтилар бўйича 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

20. «Олтин тўп» - 2013

Криштиану томонидан қўлга киритилган ҳамма «Олтин тўп»лардан буниси жуда ардоқли: бу мукофот «Реал» таркибида бу даражадаги илк соврин бўлиш билан бирга, Лионел Мессига қарши рақобатда устунликка эришганлиги исботи ҳамдир.

21. Бэйл кубоги

Жароҳат Криштиану Роналдуга Қирол кубоги-2014да иштирок этишга йўл қўймади - ўша ўйинда бу функцияни Гарет Бэйл ўз зиммасига олди ва Марк Бартруни ажойиб тарзда алдаб ўтиб, «Мадрид»нинг ғалаба голини киритди.

22. Терманинг энг яхши бомбардири

2014 йилнинг 5 марти - Криштиану Роналду карьерасида тарихий санага айланди: шу куни у Камерун дарвозасига гол урди ва 110 учрашувда рақиблар дарвозасини 49 бор ишғол қилган ҳолда Португалия терма жамоаси тарихида энг яхши бомбардирга айланди. Бунгача Педро Паулету 88 ўйинда киритган 47 голи билан етакчилик қилаётганди.

23. Десима

Кўп ўтмай Криштиануда янги мақсад пайдо бўлди ва айнан шу нарса Қирол кубоги финалини ўтказиб юборганлик фактини унутишига ёрдам берди: Роналду нима қилиб бўлса ҳам Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг «Атлетико»сига қарши майдонга тушишни режалаштирганди - бу чиндан ҳам дербиларнинг дербиси бўлиши шубҳасиз эди. Криштиану бу учрашувда ёрқин ўйинини кўрсатмаган бўлса-да, иштирок этди: қўшимча вақтда пенальтидан гол киритди ва бу билан «Мадрид»нинг Десимадаги муваффақиятига ҳисса қўшди.

24. Олтин хет-трик

2015 йил бошларида Криштиану карьерасида учинчи марта ва қаторасига иккинчи бор карьерасидаги «Олтин тўп»ни қўлга киритди: 2014 йилдаги меҳнатлари самараси бўлган мазкур совринни унга Чемпионлар Лигаси, Қирол кубогидаги ғалабалар ва Ла-лига бомбардирлари ўртасидаги рақобатдаги етакчилик келтирганди. Криштианунинг  «Олтин тўп» топширилишига бағишланган маросимдаги ҳис-ҳаяжони ва ёрқин реакцияси Цюрихдаги расмий маросимни чўққига олиб чиққандай эди.

25. Ғамгин юбилей

Криштиану Роналдунинг 30 ёшига бағишлаб Сами Хедира ва Хамес Родригес иштирокидаги кеча «Атлетико»га қарши бўлиб ўтган навбатдаги дербидаги 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятга тўғри келди ва албатта, мадридликлар ўртасида норозиликларни келтириб чиқарди. Дарвоқе, футболчининг агенти Жорж Мендеш кеча аввалдан режалаштириб қўйилганини - ўшанда «Раел»да ишлар яхши кетаётганини, кейин эса таклифномаларни қайтариб олишнинг имкони бўлмаганлигини тушунтиргандай бўлди.

26. «Мадрид» тарихидаги энг яхши бомбардир

2015 йилнинг 7 октябрида Криштиану Роналду «Леванте»га қарши ўйинда ўзининг «Реал» таркибидаги 324-голини киритди ва «қироллик клуби» тарихидаги энг яхши бомбардирга айланди. Бунгача Рауль Гонсалес 323 тўп билан етакчилик қилаётганди. Яна бир нарсани эътироф этиш лозим, Криштиану 310 учрашувда бу натижага эришган бўлса, Раулга 741 баҳсда иштирок этиш керак бўлганди.

27. Ундесима

2016 йил Криштиану карьерасида ҳақиқатанам ҳайратланарли бўлди: Рафаэль Бенитеснинг кетиши ва жамоага Зинедин Зиданнинг келишидан кейин футболчи ўзини қайтадан кашф қилгандай бўлди - Чемпионлар Лигасидан ўйин бунинг ёрқин исботидир. Миланда - «Атлетико»га қарши ўтказилган финалда португалиялик яна пенальтидан гол урди, аммо бу сафар у киритган тўп ўйиндан кейинги 11 метрликларда ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

28. Париждаги тантана

Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятдан ҳали ўзига келаолмаган Криштиану Португалия терма жамоаси таркибида Францияга - Европа чемпионатига йўл олди ва кўпчилик португалияликларнинг кутганидан фарқли равишда финалда майдон эгаларини мағлуб этиб, ўз даврида Грециядан учралган мағлубият аламини олгандай бўлишди.

29. Тиззадаги жароҳат

Португалия термасининг Париждаги тантанаси Криштиану учун тиззадан олинган жароҳат боис татимади -  Франция термаси ўйинчиси Димитри Пайе билан тўқнашув шу даражадаги асорат олиб келганди. Аммо жамоадошлари Криштианусиз ҳам Португалия термаси учун тарихий бўлган ғалабага эришишди. Олинган жароҳат алал-оқибат Криштианунинг мавсумолди тайёргарлигини кўнгилдагидай олиб бормаслигига ва Европа суперкубоги учун ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Криштиану ҳалигача ўзи учун энг яхши формага кираолмаётганини кўпчилик айнан ўша жароҳат билан боғламоқда.

30. Солиқларни тўламасликдаги гумон

2016 йил охирида El Mundo газетаси Криштианунинг солиқни яшириш билан боғлиқ қонунбузарликларини оммага ҳавола этди. Мақолада футболчининг айбини исботлайдиган бирор бир аниқ факт келтирилмаган бўлса-да, португалиялик футболчининг солиқ қонунбузилишига оид миш-мишлар ҳамон тинчимаяпти. Футболчининг ўзи эса айбсизлигини, қонунни бузмаганлигини ва шунинг учун қўрқишга асоси йўқлигини айтишдан чарчамаяпти.

31. Тўртинчи «Олтин тўп»

2016 йили Криштиану Роналду ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди ва бу борада азалий рақиби - Лео Мессидан битта орқада, холос. Ахир яқин-яқингача ҳам португалиялик буни фақат орзу қиларди-ку.

32. Энг яхши!

Криштиану шунингдек, тарихдаги энг биринчи соврин  - The Bestни ҳам қўлга киритди. Бу мукофот ФИФА томонидан France Football билан «ажралиш»дан кейин дунёнинг энг яхши футболчисига топширилмоқда ва асосли равишда FIFAнинг World Playerдаги вориси ҳисобланади.

ИЛЁСБЕК тайёрлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.