Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Манчестер Юнайтед» ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди

Жозе Моуриньо: «Манчестер Юнайтед» ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди

  23.04.2017 22:04
  0
  479
Жозе Моуриньо: «Манчестер Юнайтед» ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Бёрнли” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви (0:2) якунига етгандан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, биз бу ғалабадан жуда хурсандмиз. Уч очкони қўлга киритиш учун футболчилар майдонда ҳар хил қийинчиликларга учрашди.

Аммо 90 дақиқа ўйинни ўз назоратимиз остида ўтказдик рақибга деярли имконият қолдирмадик. Футболчилар ўйинга тузилган режани аъло даражада бажаришди.

“Манчестер Юнайтед” ғалаба учун ҳақли ўйин кўрсатди десам адашмайман. Антони Марьсял жамоадошлари каби ажойиб ўйин ўтказди. Бу ўйинда кимнидир энг яхши футболчи дея кўрсата олмайман.

Ғалабага бугун майдонда ҳаракат қилган барча футболчиларнинг кучи эвазига эришдик”, - дейди Моуриньо клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz