Қайднома

Қидирув

Лео Месси дублла достон, Роналду, Зидан кўнгли зимистон...

Лео Месси дублла достон, Роналду, Зидан кўнгли зимистон...

  24.04.2017 09:38
  0
  984
Лео Месси дублла достон, Роналду, Зидан кўнгли зимистон...

Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган супер тўқнашув – «эль-классико» ўз поёнига етди.

Ҳар доимгидек муҳокамага тўла ва баҳсларга бой кечган ўйин «Барселона» фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида Рамос Марселонинг узатмасидан сўнг дарвозага зарба йўллади, аммо бу гол билан тугамади чунки тўп дарвоза тўсини текканди. Тўсинга тегиб ортга қайтган тўп эса Касемиронинг оёғига келиб тушди ва бразилиялик футболчи вазиятни гол билан тугатди.

Аммо орадан кўп ўтмай аниқроғи 33-дақиқада Лионель Месси «Барселона»нинг супер комбинациясини ажойиб гол билан якунлади. Бу вазиятда Леонинг индивидуал маҳорати ҳам катта роль ўйнади, 1:1.

Жамоаларда бундан ташқари яна бир-қанча вазиятлар бўлишига қарамай биринчи 45 дақиқаликда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим ҳам анча курашларга бой тарзда бошланди ва давом этди.

Жамоалар дам-дами билан ҳужумларга ўтиб вазиятлар яратишган бўлишган бўлишса, дарвозабонлар унча-мунча вазиятда бехато ўйнашди.

73-дақиқада Иван Ракитич супер зарбаси эвазига ҳисоб каталонияликлар фойдасига ўзганди, 1:2.

Захирадан майдонга тушган Хамес Родригес эса яна ҳисобдаги тенгликни таъминлади, 2:2.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги секундларда Серхи Роберто меҳмонларнинг охирги ҳужумини бошлади. Ҳимояда камчиликда қолган «Реал»ни Месси ажойиб зарбаси билан жазолади ва ўйиндаги сўнгги ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Барселона» чемпионатда тўплар нисбатидаги устунлик сабаб пешқадам бўлиб олди.

«Реал Мадрид»–«Барселона»-2:3 (1:1)

23 апрель, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 28 Каземиро, 1:1 – 33 Месси, 1:2 – 73 Ракитич, 2:2 – 85 Хамес, 2:3 – 90 Месси.

Реал Мадрид: Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.

Барселона: тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81), Месси (90).

Четлатиш: Рамос (77).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz