Қайднома

Қидирув

«Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  24.04.2017 09:50
  0
  395
«Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Женоа» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар вакили Эсекьель Муньос ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Пауло Дибала ҳисобни оширди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир вақтда Марио Манжукич ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учрашувга Леонардо Бонуччи 60-дақиқадаги голи билан нуқта қўйди – 4:0.

Шу тариқа «Ювентус» (83) иккинчи ўринда бораётган «Рома»дан 11 очкога ўзиб кетди, бироқ римликлар эртага ўз ўйинларини ўтказадилар.

Италия чемпионати. 33-тур

Ювентус – Женоа 4:0 (3:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 17, автогол Муньос, 2:0 – 18 Дибала, 3:0 – 41 Манджукич, 4:0 – 64 Бонуччи.

Ювентус – Нето, Бардзальи, Бонуччи, Бенатия, Лихтштайнер, Маркизио (Мандрагора, 86), Хедира (Ринкон, 69), Асамоа, Дибала, Манджукич (Стураро, 82), Игуаин.

Женоа – Ламанна, Муньос, Бурдиссо (Бираски, 67), Хентилетти, Лазович (Хильемарк, 87), Велозу, Катальди, Лаксальт (Бегетто, 48), Нтчам, Симеоне, Палладино.

Огоҳлантиришлар: Бурдиссо (34).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz