Қайднома

Қидирув

Зинеддине Зидан: Энди келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак

Зинеддине Зидан: Энди келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак

  24.04.2017 14:18
  0
  600
Зинеддине Зидан: Энди келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Барселона»га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

«Бизда хурсандчилик қилиш учун сабаб йўқ. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ўйин назоратини қўлга ола билмадик. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида устунликни қўлга олмаганимизда ҳар қандай вазият юзага келиши мумкин эди. Натижада хафамиз. 10 киши бўлиб ҳам ҳисобни тенглаштирганингда, ўйлаб иш кўриш керак. Бундай вазиятда бутун жамоа бўлиб ҳимояланиш талаб этилади.

Биз учинчи голни уриб, ғалаба қозониб кетишимиз мумкин деб ўйладик. Натижада орқа чизиқда «Барселона» жуда катта бўш зона қолдирдик ва улар бундан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

Агар яна бир бор шу учрашувни такрорлаш имконияти бўлганда, таркиб бўйича фикримни ўзгартирмаган бўлардим. Энди келгуси учрашув ҳақида ўйлаш керак», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz