Қайднома

Қидирув

Барчаси «Эль-класико»ҳақида

Барчаси «Эль-класико»ҳақида

  24.04.2017 15:18
  0
  738
Барчаси «Эль-класико»ҳақида

«Эль-класико» кутилганидан зиёда ҳиссиётларни бағишлади. Энг эътиборни тортадиган томони, «Барселона» етакчиси Лионель Месси клубдаги 500-голини «Реал» мухлислари қаршисида мағрур нишонлади. Ўйин давомида Марселонинг тирсагидан юзига зарба қабул қилган аргентиналик даҳоча майдонга қайтди ва «дубл»ни расмийлаштирди. Унинг иккинчи голи сўнгги дақиқаларга тўғри келди, яна «Барса»га муҳим ғалабани тортиқ этди - 3:2. Шу билан примеро ғолиблиги учун кураш яна оловланди. Ҳа, каталонияликларнинг 3 очко олишларида Серхио Рамосга 78-дақиқада кўрсатилган қизил карточка ҳам маълум даражада роль ўйнагандир. Лекин меҳмонлар бу вақтгача ҳам 2:1 кўринишида олдинда эдилар. Қизиқ томони, «Реал» сардори айнан Леога нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри «қизил» билан сийланди. У майдондан чиқиб кетаётиб, истеҳзоли қарсак чалди. Эслатиш жоиз, «Малага»га қарши баҳсда худди шундай қилган Неймар 3та ўйинга дисквалификация қилинганди. Умуман, Рамоснинг примеро ўйинларида олган қизил карточкалари сони 17та етди (шундан 5тасини «Барса»га қарши ўйинларда ишлаган). У бу борада учинчи салбий натижага эга. Чунончи, Пабло Альфаро ва Хави Агуэдо ҳисобида 18тадан «қизил» бор.

Ўйин статистикаси

Реал            БАРСЕЛОНА

22                Зарба                          15

15             Аниқ зарба                    9

4                «Офсайд»                    2

14            Қоида бузиш                  7

43%   Тўпни назорат қилиш    57%

----------------------------------------------------------------

«Эль-класико» фактлари

w      Гарет Бэйл Испания чемпионатида 100та ўйин ўтказган учинчи британиялик футболчи бўлди. Бунгача ушбу маррага инглизлардан фақат Дэвид Бекхэм (116та ўйин) ва Гари Линекер (103та ўйин) етишганди.

w      Лионель Месси примеро доирасидаги «Эль-класико»лар бош тўпурарига айланди. У 15-16-голларини уриб, бу борада афсонавий Альфредо ди Стефано (14та гол)дан ўзиб кетди.

w      «Реал»нингЛа-лига доирасидаги уй учрашувларига боғлиқ мағлубиятсиз серияси узилди. «Қироллик клуби» якшанба кунига қадар ўз майдонида қаторасига 22та ўйинда мағлубият нималигини билмаганди. Аниқроғи, «Бернабеу»да охирги марта 2016 йилнинг 27 февраль куни «Атлетико»га ютқазганди (0:1).

             «Реал» сардори Серхио Рамос қизил карточка олгунига қадар 78 дақиқа давомида тўпни  тортиб олиш ёки эгаллаш ҳаракатидан бирор марта самара чиқаролмади.

Ўйиндан кейинги фикрлар

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - «Реал»да қувониш учун асос йўқ. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо назоратни қўлга ололмадик. Бундай ҳолатда ҳар нима рўй бериши мумкин. Натижадан хафамиз, албатта.

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): -  Бугун мухлисларимиз қўллаб-қувватлашларига жавобан ғалаба қозондик. Зеро, улар ЧЛдаги омадсизликдан кейин ҳам бизга ишонишди. Шубҳасиз, Месси - бутун футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У клуб учун 500та гол урди - ниҳоятда катта натижа.

Марк-Андре тер Штеген («Барселона» дарвозабони): - Кейлор Навасни табриклайман. У кўплаб «сэйв»ларни амалга оширди. «Реал»да чиндан ҳам, ажойиб дарвозабони бор. Ўзимизга келсак, фақат ғалабани кўзлагандик. Анча қийналдик, аммо яхшиямки, Хамес голига тезда жавоб бердик.

Дани Карвахаль: («Реал» ҳимоячиси): - Рамоснинг четлатилиши ўйин натижасини ҳал қилди. Шунга қарамай, ҳисобни тенглаштирдик, аммо «Барса» сўнгги ҳужумида ҳам гол урди. Рақибни табриклаш керак, айниқса, Месси зўр ўйнади. Энди захирамиздаги ўйиндан фойдаланишимиз шарт.

Иван Ракитич («Барселона» ярим ҳимоячиси): - Икки жамоада ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. Ахир 3-4 кун олдин ЧЛда ўйнагандик. Ўйлайманки, ғалабага ҳақли эдик. Рамоснинг четлатилиши? Назаримда, биз рақиб 11 киши бўлиб ўйнаётган вақтда яхшироқ кўрингандик. Демоқчиманки, Рамос майдонда қолганида, футболчиларимизда эътибор даражаси шунга яраша бўларди.

Эмилио Бутрагеньо («Реал» клубининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими директори): - Ҳар икки дарвозабонга қойил қолиш керак. Улар қойилмақом ҳаракатланишди. «Реал»га мағлубиятга мос ўйин кўрсатгани йўқ. Хусусан, шубҳали қизил карточкадан кейин ҳам ҳисобни тенглаштиришга куч топа олди, аммо ...

Реал - Барселона - 2:3 (1:1)

23 апрель. Мадрид. 81044 томошабин.

Бош ҳакам: Алехандро Эрнандес (Санта-Крус-де-Тенерифе).

Голлар: Каземиро (28), Хамес Родригес (85) - Месси (33, 90+2), Ракитич (73).

Реал: Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес Родригес, 82), Роналду.

Барселона: тер Штеген, Пике, Юмтити, Альба, Сержи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар:  Каземиро (12),  Ковачич (81) - Юмтити (39), Месси (90+3).

Четлатиш: Рамос (78, Р.).

«Эль-класико» шарафига 500-гол

«Атлетико» «Эль-класико» арафасида Каталонияга сафар уюштириб, «Эспаньол»дан 3 очко тортиб олиш йўлида анча тер тўкди. «Матрасчилар»нинг ягона голларига муаллифлик қилган Антуан Гризманн алоҳида натижани расмийлаштирди. Яъни Франция миллий жамоаси ҳужумчисининг Испания чемпионатида урган голлари сони 100тага етди. Гризманн бу борада ватандошлари орасида фақат «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземадан ортда, холос.

«Эль-класико»нинг ўзи эса кутилганидан зиёда ҳиссиётларни бағишлади. Энг эътиборни тортадиган томони, «Барселона» етакчиси Лионель Месси клубдаги 500-голини «Реал» мухлислари қаршисида мағрур нишонлади. Ўйин давомида Марселонинг тирсагидан юзига зарба қабул қилган аргентиналик даҳоча майдонга қайтди ва «дубл»ни расмийлаштирди. Унинг иккинчи голи сўнгги дақиқаларга тўғри келди, яна «Барса»га муҳим ғалабани тортиқ этди - 3:2. Шу билан примеро ғолиблиги учун кураш яна оловланди. Ҳа, каталонияликларнинг 3 очко олишларида Серхио Рамосга 78-дақиқада кўрсатилган қизил карточка ҳам маълум даражада роль ўйнагандир. Лекин меҳмонлар бу вақтгача ҳам 2:1 кўринишида олдинда эдилар. Қизиқ томони, «Реал» сардори айнан Леога нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри «қизил» билан сийланди. У майдондан чиқиб кетаётиб, истеҳзоли қарсак чалди. Эслатиш жоиз, «Малага»га қарши баҳсда худди шундай қилган Неймар 3та ўйинга дисквалификация қилинганди. Умуман, Рамоснинг примеро ўйинларида олган қизил карточкалари сони 17та етди (шундан 5тасини «Барса»га қарши ўйинларда ишлаган). У бу борада учинчи салбий натижага эга. Чунончи, Пабло Альфаро ва Хави Агуэдо ҳисобида 18тадан «қизил» бор.

21 апрель

СЕВИЛЬЯ - ГРАНАДА - 2:0 (1:0)

Севилья. 31074 томошабин.

Голлар: Гансо (4, 46).

Севилья: Рико, Мариано, Пареха (Меркадо, 83), Лангле, Эскудеро, Н~Зонзи, Иборра, Сарабия, Гансо (Васкес, 81), Корреа, Йоветич (Бен Йеддер, 81).

22 апрель

МАЛАГА - ВАЛЕНСИЯ - 2:0 (2:0)

Малага. 23089 томошабин.

Голлар: Ресио (36), Сандро (40).

Малага: Камени, Росалес, Эрнандес, Льоренте, Рикка, Ресио, Камачо, Онтиверос (Кеко, 72), Форнальс, Хони Родригес (Хуан Карлос, 59), Сандро  (Шарлес, 87).

Валенсия: Диего Алвес, Жоау Канселу, Гарай (Орельяна, 45), Мангаля, Тони Лато, Медран (Заза, 76), Перес, Мунир (Нани, 72), Парехо, Солер, Санти Мина.

ВИЛЬЯРРЕАЛ - ЛЕГАНЕС - 2:1 (0:0)

Вильярреал. 16829 томошабин.

Голлар: Бакамбу (68, 90+2) -  Герреро (90).

Вильярреал: Фернандес, Марио Гаспар, Мусаккьо, Альваро Гонсалес, Коста, Сансоне (Кастильехо, 61), Тригерос, Бруно Сориано, Роберто Сориано (Дос Сантос, 76), Сольдадо (Адриан, 87), Бакамбу.

ОСАСУНА - СПОРТИНГ - 2:0 (1:0)

Памплона. 14964 томошабин.

Голлар: Мере (19-авт.), Кенан (72).

 

ЭСПАНЬОЛ - АТЛЕТИКО - 0:1 (0:0)

Барселона. 27777 томошабин.

Гол: Гризманн (73).

Эспаньол: Лопес, Лопес (Марк Наварро, 82), Лопес Сильва, Рейес, Кариколь, Хурадо (Рейес, 82), Санчес, Хави Фуэго, Пьятти, Кайседо (Баптистао, 62), Морено.

Атлетико: Облак, Хименес, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Габи, Сауль, Феррейра Карраско (Гамейро, 65), Торрес (Парти, 46), Гризманн.

23 апрель

Реал Сосьедад - Депортиво - 1:0 (1:0)

Сан-Себастьян. 19925 томошабин.

Гол:  Виллиан (28).

Реал Сосьедад: Рульи, Сальдуа, Навас, Мартинес, Берчиче, Прието, Ильярраменди, Сурутуса, Вела (Каналес, 73), Виллиан  (Хуанми, 65), Ойарсабаль (Гранеро, 90).

 

Сельта - Бетис - 0:1 (0:0)

Виго. 15851 томошабин.

Гол: Брашанац (54).

Сельта: Альварес, Альваро Лемос, Гомес, Ронкалья, Планас (Кастро, 63), Диас, Радоя, Диоп (Васс, 71), Хосабед, Бонгонда, Гвидетти (Бовю, 59).

Лас-Пальмас - Алавес - 1:1 (1:0)

Лас-Пальмас. 16007 томошабин.

Голлар: Боатенг (44) – ИбаиГомес (61).

Четлатиш: Ливайя (86, Л.).

----------------------------------------------

Реал - Барселона - 2:3 (1:1)

23 апрель. Мадрид. 81044 томошабин.

Бош ҳакам: Алехандро Эрнандес(Санта-Крус-де-Тенерифе).

Голлар: Каземиро (28), Хамес Родригес (85) - Месси (33, 90+2), Ракитич (73).

Реал: Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес Родригес, 82), Роналду.

Барселона: тер Штеген, Пике, Юмтити, Альба, Сержи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70),

Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар:  Каземиро (12),  Ковачич (81) - Юмтити (39),

Месси (90+3).

Четлатиш: Рамос (78, Р.).

 

Ўйин статистикаси

Реал            БАРСЕЛОНА

22                Зарба                          15

15             Аниқ зарба                    9

4                «Офсайд»                    2

14            Қоида бузиш                  7

43%   Тўпни назорат қилиш    57%

Эйбар - Атлетик   ўйини   кеча   бўлиб    ўтди.

 

«Эль-класико» фактлари

w      Гарет Бэйл Испания чемпионатида 100та ўйин ўтказган учинчи британиялик футболчи бўлди. Бунгача ушбу маррага инглизлардан фақат Дэвид Бекхэм (116та ўйин) ва Гари Линекер (103та ўйин) етишганди.

w      Лионель Месси примеро доирасидаги «Эль-класико»лар бош тўпурарига айланди. У 15-16-голларини уриб, бу борада афсонавий Альфредо ди Стефано (14та гол)дан ўзиб кетди.

w      «Реал»нингЛа-лига доирасидаги уй учрашувларига боғлиқ мағлубиятсиз серияси узилди. «Қироллик клуби» якшанба кунига қадар ўз майдонида қаторасига 22та ўйинда мағлубият нималигини билмаганди. Аниқроғи, «Бернабеу»да охирги марта 2016 йилнинг 27 февраль куни «Атлетико»га ютқазганди (0:1).

             «Реал» сардори Серхио Рамос қизил карточка олгунига қадар 78 дақиқа давомида тўпни  тортиб олиш ёки эгаллаш ҳаракатидан бирор марта самара чиқаролмади.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Майдонда тенг кураш борди, фақат биз қатъият эвазига 3 очко олдик. ЧЛ ярим финалига чиққанимиздан сўнг бундай ғалаба жуда муҳим эди. Рақиб ўзини яхши томондан намойиш этди. Хусусан, қарши ҳужумларда жуда хавфли кўринди. Кейинги турда «Вильярреал»га қарши майдонга тушамиз. Бу жамоа ҳам кучли учликка киришдан умидвор. Демак, бизни яна бир имтиҳон кутяпти.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - «Реал»да қувониш учун асос йўқ. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо назоратни қўлга ололмадик. Бундай ҳолатда ҳар нима рўй бериши мумкин. Натижадан хафамиз, албатта.

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): -  Бугун мухлисларимиз қўллаб-қувватлашларига жавобан ғалаба қозондик. Зеро, улар ЧЛдаги омадсизликдан кейин ҳам бизга ишонишди. Шубҳасиз, Месси - бутун футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У клуб учун 500та гол урди - ниҳоятда катта натижа.

Марк-Андре тер Штеген («Барселона» дарвозабони): - Кейлор Навасни табриклайман. У кўплаб «сэйв»ларни амалга оширди. «Реал»да чиндан ҳам, ажойиб дарвозабони бор. Ўзимизга келсак, фақат ғалабани кўзлагандик. Анча қийналдик, аммо яхшиямки, Хамес голига тезда жавоб бердик.

Дани Карвахаль: («Реал» ҳимоячиси): - Рамоснинг четлатилиши ўйин натижасини ҳал қилди. Шунга қарамай, ҳисобни тенглаштирдик, аммо «Барса» сўнгги ҳужумида ҳам гол урди. Рақибни табриклаш керак, айниқса, Месси зўр ўйнади. Энди захирамиздаги ўйиндан фойдаланишимиз шарт.

Иван Ракитич («Барселона» ярим ҳимоячиси): - Икки жамоада ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. Ахир 3-4 кун олдин ЧЛда ўйнагандик. Ўйлайманки, ғалабага ҳақли эдик. Рамоснинг четлатилиши? Назаримда, биз рақиб 11 киши бўлиб ўйнаётган вақтда яхшироқ кўрингандик. Демоқчиманки, Рамос майдонда қолганида, футболчиларимизда эътибор даражаси шунга яраша бўларди.

Эмилио Бутрагеньо («Реал» клубининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими директори): - Ҳар икки дарвозабонга қойил қолиш керак. Улар қойилмақом ҳаракатланишди. «Реал»га мағлубиятга мос ўйин кўрсатгани йўқ. Хусусан, шубҳали қизил карточкадан кейин ҳам ҳисобни тенглаштиришга куч топа олди, аммо ...

 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz