Қайднома

Қидирув

Неймар дунёдаги энг нуфузли одамлар юқори юзталигида

Неймар дунёдаги энг нуфузли одамлар юқори юзталигида

  24.04.2017 18:18
  0
  652
Неймар дунёдаги энг нуфузли одамлар юқори юзталигида

«Барселона» клуби ва Бразилия термаси ҳужумчиси Неймар АҚШнинг Time нашри талқинига кўра, 2017 йил ҳолатига кўра, дунёдаги энг нуфузли одамлар жамланган рейтингнинг юқори юзталигига кирди.

Газета таҳририяти рейтингга тушганларни 5 тоифага ажратди: «Титанлар», «Новаторлар», «Санъат арбоблари», «Етакчилар» ва «Кумирлар». 25 ёшли бразилиялик футболчи «Кумирлар» қаторидан жой олди. Таъкидлаш жоиз, бу тоифада спортчилар кўп, аммо Неймар футболнинг ягона вакили бўлди.

«Лионель Месси ва Криштиану Роналду олдида янги рақиб гавдаланмоқда. Неймар ўз юришини бошлашга тайёр»,-деб ёзди «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм рейтинг натижалари хусусида.

Неймарнинг ўзи эса янги авлод вакиллари орасида энг кучли ўйин намойиш қилаётган 3 нафар ҳужумчи қаторида Пауло Дибалани ҳам тилга олди:

«Янгилардан Антуан Гризманнинг ўйини мақтовга лойиқ. Аммо Габриэль Жезусни алоҳида таъкидлашни истардим, унинг ҳаракатлари шунчаки, завқ улашади. Пауло Дибала ҳам зўр ҳужумчи. Агар уни ёлғиз қолдирсанг - фалокат кутавер».


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz