Қайднома

Қидирув

Ла-лигада ҳам видеотакрорлар тизими қўлланиши мумкин

Ла-лигада ҳам видеотакрорлар тизими қўлланиши мумкин

  24.04.2017 18:32
  0
  452
Ла-лигада ҳам видеотакрорлар тизими қўлланиши мумкин

Испания Ла-лигаси янги мавсумида видеотакрорлар тизими амалда қўлланиши эҳтимолдан холи эмас. Яъни ҳакамлар баҳсли вазиятлар (тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани, ўйинчиларни четлатиш, пенальти белгилаш ва қўпол равишда қоида бузилиши)да видеоҳакам ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, Италия футбол федерацияси ҳам «А» серияси ўйинларида такрорий видеолавҳалардан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди. Италия ҳакамлари ассоциацияси раҳбари Марчелло Никки бу ҳақда шундай деди:

«Ҳа, такрорий видеолавҳалар тизимини келаси мавсумданоқ ишга туширамиз. Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши буни маъқулласа, бас». Режага мувофиқ, 2 нафар видеоҳакам голлар, жарима майдони ичидаги қоидабузарликлар ва четлатишлар бўйича юзага келган баҳсли ҳолатларда қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz