Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Бунёдкор» «Ал-Аҳли»ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди

ОЧЛ: «Бунёдкор» «Ал-Аҳли»ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди

  24.04.2017 21:46
  0
  524
ОЧЛ: «Бунёдкор» «Ал-Аҳли»ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди

Осиё Чемпионлар Лигаси “С” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Аҳли” ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Мазкур ўйинда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Акрамжон Комилов боши билан рақиб дарвозасига зарба йўллади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимда фаолликни янада оширган “қалдирғочлар” 54-дақиқада ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди. Бу сафар Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов гол киритишга эришди.

Шу тариқа Тошкент клуби 3 йилда биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичида ғалаба қайд этишга муваффақ бўлди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 5-тур
“Бунёдкор” стадиони, Тошкент
24 апрель, душанба

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: Акрам Комилов (8), Элдор Шомуродов (54)

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (62), Дилшодбек Аҳмадалиев (68)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Алишев Саноев, 82), Сардорбек Азимов (Жавоҳир Эсонқулов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Давронбек Умиров, Отабек Шукуров, Ҳуршид Ғиёсов (Миржамол Қосимов, 58).

“Ал-Аҳли”: Ёсир ал-Мусайлим, Салман Муҳаммад (Ал Могаҳви, 62), Тайсир ал-Жассам, Умар ал-Сома, Яннис Фетфатцидис, Муҳаммад Абдулшафи, Оқил ал-Саҳоби, Саид ал-Муваллад, Мутаз Ҳавсави (Амир Фаҳад, 83), Абдулфаттоҳ Асири (Муҳаннад Радия, 62), Саад Абдуламир.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz