Қайднома

Қидирув

Дортмунддаги тартибсизликлар сабабчиси топилди

Дортмунддаги тартибсизликлар сабабчиси топилди

  24.04.2017 22:42
  0
  502
Дортмунддаги тартибсизликлар сабабчиси топилди

ЧЛ чорак финалидан ўрин олган «Боруссия» - «Монако» (биринчи ўйин) учрашуви аслида 11 апрелга белгиланган эди. Аммо шу куни Дортмундда «Боруссия» футболчилари жойлашган автобус яқинида портлаш содир этилди. Оқибатда ҳимоячи Марк Бартра жароҳатланиб, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Кўнгилсизлик юзасидан суриштирув олиб борган полиция воқеа жойидан хат топилганини маълум қилган, лекин унинг мазмунини баён этмаганди. Россия матбуотида берилган сўнгги хабарларга қараганда, полициячилар жиноятда гумон остига олинган шахсни ушлашган. У Россия фуқароси ва ёши 28да.

Россия Бош прокуратураси ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Терговчилар дастлаб барчасини теракт сифатида баҳолашганди. Аммо кейинчалик бу фойда олиш мақсадида қилинган жиноят эканлиги аниқланди. Қўлга олинган шахс Германия паспортига ҳам эга ва портлаш юз беришидан бир кун олдин интернет орқали клубнинг 15 минг дона акциясини 78 минг еврога сотиб олган.

Хуллас, тахмин қилинишича, у акциялар баҳосига таъсир ўтказиш орқали 4 миллион евро фойда олишни кўзлаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz