Қайднома

Қидирув

Ойбек Қиличев: «Пахтакор»нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди»

Ойбек Қиличев: «Пахтакор»нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди»

  25.04.2017 09:25
  0
  576
Ойбек Қиличев: «Пахтакор»нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди»

"Навбаҳор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев учрашувдан олган таассуротлари ва "лочинлар" олдида турган навбатдаги муҳим учрашуви борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- "Шўртан" билан кечган ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ғузорликларга қарши учрашув қийин жуда қийин ўтди. "Навбаҳор"га қарши ҳозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўйинимиз оғир ўтмоқда.

Бу жихат учрашув ҳисобига ҳам таъсир ўтказмоқда. Эътибор берсангиз, ғалабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 ҳисобида бўлмоқда. "Шўртан" ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрсатди. Жамоа бежизга "Шўртан" ва "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмаган. Ушбу ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман.

Улар бизга ўз далдалари билан қўшимча куч бағишлаб туришди. Мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам ғалабанинг омилларидан бири сифатида кўрсатган бўлардим. Кейинги ўйинларда ҳам олдимизга фақат ғалабани мақсад қилган холда янада юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. Ниятимиз - мавсумни кучли учликда якунлаш.

- Учрашув тақдирини хал қилувчи голга муаллиф бўлдингиз. "Шўртан" дарвозасини ишғол этишни сезганмидингиз?

- Тўрисини айтсам, бундай жарима нуқталаридан машғулотларда ҳам зарба йўллаб тураман. Яқин масофадан жарима зарбаси белгиланса кўпроқ ўзим амалга ошираман.

- "Пахаткор"да "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан учта йўқотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йўқотишлар "навбаҳорчилар"га қўл келадими?

- Бизни рақибимизнинг қизил карточка олган ёки дисквалификация бўлган ўйинчилари қизиқтирмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Албатта "Пахтакор"га ҳам қарши баҳсда олдимизга фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга тушамиз. Яна қайтараман, "шерлар"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz