Қайднома

Қидирув

«Эл-классико»дан сўнг оддий мухлис аҳволи ва

«Эл-классико»дан сўнг оддий мухлис аҳволи ва

  25.04.2017 11:08
  0
  1142
«Эл-классико»дан сўнг оддий мухлис аҳволи ва

"Реал" ютқазди. Кимдир кимни табриклаган, яна кимдир кимнидир устидан кулаяпти. Бу нарса биз учун одатий холга айланиб улгурган. Хар бир ишхонада, хар бир институтда, борингки мактабларда хам шу холат. Қайга борманг  «Барселона»ни еки «Реал»ни ўйинларини, турнирдаги эгаллаб турган жойинию, Мессини нималар қилаётганини, Роналдуни ким билан учрашаётганию, кимни нечта машинаси борлигини, қанча пул топаётганини мухокама килаётган бўлади.

Оммавий ахборот воситалари  –  спорт газеталари, футболга оид сайтларда, ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш мақсадида «реал-барса» қарама-қаршилиги тўғрисида ёзишади. Бу биз учун шундай бир «иллат»га айланганки, Реал ютқазган ёки Барса ютқазиб қўйган куни кўчага чиқишга, хаттоки ишхонага боришга безиллайсиз. Энг ачинарли томони, уйдаги кичкина болакайлар хам ёки Мессини, ёки Роналдуни мухлиси.

 Хўш, буларни келиб чиқишига сабаб нима?  Келинг сабабларни ахтариб кўрамиз.

Одатда бола тарбиясида, бола уйда топа олмаган нарсасини, айтайлик, қувонч, юпанч деймизми ва хоказо…, хуллас шу нарсаларни ташқаридан қидиришга харакат қилади. Кўчадан қидиради ва натижада ўша кўча тарбиясига кириб кетади. Ота-онани вақтида эътибор қила олмаганлиги натижасида бир болани тарбияси бузилиб кетади.

Бу гапларни мавзуимизга нима алоқадорлик тарафи бор деб ўйларсиз? Бизни футбол мухлислари анча йиллардан буён ўз футболимиздан «юпанч», «қувонч»ларни топа олмаяпти. Терма жамоамизда катта ғалабалар йўқ, ички чемпионатимизни кўргиси келмайди одамни. Клубларимизни халқаро майдондаги ўйинларинику айтмаса хам бўлаверади. Вақти-вақти билан вилоятимиз бош жамоаси иштирокидаги ўйинларни стадиондан туриб кузатамиз, агар шунда хам мабодо ўша ўйинлар дам олиш кунларига қўйилса, бўлмаса шу хам йўқ.

Энди командамиз ғалабалар қозоняпти деб хурсанд бўлиб турган жойимизда, кутилмаган ва «ғаройиб» тарзда, ўз майдонимизда «аллақайси» командага мағлуб бўламиз. Газета ва футбол сайтларида қайсидир ўйинлар келишилгани, кимларгадир қаттиқ чоралар кўрилиши хақида ёзишади, бонг урилади. Вақтинчаликка бўлса хам мухлисларни «юпатиш» учун.

Натижа эса йўк, бир қўшиқ матни сингари «…..хар бахорда шу бўлар такрор…». Бу холат хар йили деярли такрорланади, ўрганиб колганмиз. Хўш, бечора аламзада мухлис нима қилади, албатта Европа чемпионати ўйинларини томоша қилади. Кимга кераги бор хозирги кунда ортиқча асаббузарликни, мазза қилиб телевизордан хақиқий ўйинларни томоша килади.

Ўз-ўзидан ихтиёрий-мажбурий тарзда ёки “реал”ларга, ёки “барсалар”га мухлислик қилади. Роналдуни расмларини хонасига олиб келиб илади, Барселона футболкасини сотиб олиб, кийиб футбол ўйнайди. Хеч қачон Миржалол ёки Одил Ахмедовни расми туширилган календарни сотиб олиб илиб қўймайди, ёки бир дўконга кириб миллий терма жамоамиз футболкасини(агар сотувда бўлса) сотиб олмайди.

Хўш, бизда деярли иллатга айланиб бораётган барсачи - реалчи қарама-қаршиликларидан қутулишни иложи борми? Балки шу ягона овунчимиздан кечиш ниятимиз йўқдир?

Менимча, буларни фақат ва фақат, миллий терма жамоамизни ғалабалари даволайди, юртимиздаги барча реалчи ва барсачиларни ягона мухлислик киладиган жамоаси бу – миллий терма жамоа! Факат миллий терма ўйинлари кунигина бутун ўзбек ишқибозлари якдил бўлиб фақат битта жамоага мухлислик қилишади, фақат миллий жамоа ўйинларидагина, чипта сотиб олиш каби ўта қийин босқичларни мардонавор енгиб ўтиб, бутун Ўзбекистондан пойтахтга мухлислар ёпирилиб боришади.

Фақат миллий терма жамоа ўйинидагина пойтахтдаги хувиллаб ётган стадионлар тўлиб тошади. Фақат миллий терма жамоа ўйини куни ёки уни эртасига ишхона, мактаб ва бошқа муассасаларда ўз жамоамизни ўйини мухокама қилинади, мухокама қилингандаки, хамма якдил фикр, бир тараф бўлиб мухокама қилишади.

Терма жамоамиз 2018 йилги Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жахон чемпионати саралашини хал қилувчи босқичида. Биз чин юракдан хар куни миллий терма жамоамиз ғалабаларини мухокама қилишни хохлаймиз. Биз мухлисларга бундай қувончни ким тақдим этиши мумкин - буни билмайман, фақат ўша инсон ким бўлса хам ундан сўраб қолардим : «Илтимос, бизга шундай қувонч бахш этинг…»

Обиджон


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz