Қайднома

Қидирув

Яя Туре: «МЮ»га қарши ҳакамсиз ўйнасак яхши бўларди

Яя Туре: «МЮ»га қарши ҳакамсиз ўйнасак яхши бўларди

  25.04.2017 12:27
  0
  598
Яя Туре: «МЮ»га қарши ҳакамсиз ўйнасак яхши бўларди

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре Англия Кубоги ярим финалида «Арсенал»га қарши кечган ўйин ҳакамлиги ҳақида фикр билдираркан, «Манчестер Юнайтед» билан бўладиган навбатдаги учрашувга ҳам тўхталди. 

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал»га қарши кечган баҳсда ҳакам Крэйг Поусон Серхио Агуэронинг голини бекор қилган эди.

- Ҳакамлар бундай ишларни бас қилишлари лозим, деб ўйлайман. Жуда хафаман. Бунақаси биринчи марта бўлмаяпти.

Балки «МЮ»га қарши кечадиган ўйинни нисбатан савиялироқ ҳакам бошқарар. Ёки умуман ҳакамсиз ўйнаганимиз ҳам маъқул эди. Бу жуда муҳим ўйин, - дейди Туре.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» - «МЮ»   ўйини 27 апрелда бўлиб ўтади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz