Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Бугун хато деярли ҳаммада бўлди

Андрей Микляев: Бугун хато деярли ҳаммада бўлди

  25.04.2017 20:04
  0
  443
Андрей Микляев: Бугун хато деярли ҳаммада бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” жамоасига қарши баҳс юритди.

Голларга бой кечган ўйинда жанговар дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди. Учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди. 

“Қайд этилган натижадан умуман мамнун эмасмиз. Йигитлар имкон қадар ўйнашга уринишди. Бироқ ҳимоя бироз панд берди ва кутилмаган голларни ўтказиб юбордик.

Ҳисобда олдинда бора туриб, гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Бугун қилинган шунча меҳнат “осмонга учди”.  Бизга бугун фақат ва фақат ғалаба зарур эди.

Шу сабабли ҳам энди мазкур ўйин видеолавҳасини кўриб чиқамиз ва қўпол хатолар эвазига ўтказиб юборилган голларни муҳокама қиламиз. Ҳимоя чизиғимиз бугун жуда бўш ўйин намойиш этди.  Тўғри, футбол – жамоавий ўйин. Бугун хато ҳаммада бўлди, натижада бутун жамоа муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди.

Шунингдек, ўйиннинг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тўртта та гол урсанг, аммо ғалаба қозона олмасанг жуда-жуда алам қиларкан. Бошида ёмон ўйнамадик, назаримда. Аммо рақиб ҳам голларимизга гол билан жавоб беришни уддалади.

Охирги пайтларда биринчи бўлиб гол урган ўйинларимизда кейинчалик шиддат бироз пасаймоқда ва натижада гол ўтказиб юборяпмиз. Ҳайронман, бу нима билан боғлиқ экан”, – деди ҳужумчи. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz