Қайднома

Қидирув

Месси тишидан айрилган бўлсада, умумий гуруҳ машғулотларида қатнашди

Месси тишидан айрилган бўлсада, умумий гуруҳ машғулотларида қатнашди

  25.04.2017 20:01
  0
  503
Месси тишидан айрилган бўлсада, умумий гуруҳ машғулотларида қатнашди

“Барселона” етакчи футболчиларидан бири Лионель Месси “эль-класико” баҳсида тишидан айрилганди. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Месси жароҳатланганига қарамай, бугун умумий гуруҳ машғулотларида қатнашган.

Бугунга қадар Месси шунчаки жисмоний машқларни якка тартибда ўтаётганди ва унинг Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган “Осасуна”га қарши учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида эди.

Marca нашрининг хабарига кўра, 26 апрель куни бўлиб ўтадиган “Барселона” – “Осасуна” учрашувида каталонияликларга Алеиш Видаль, Рафинья Алькантара, Жереми Матьё ва Неймар каби футболчилар ёрдам бера олишмайди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz