Қайднома

Қидирув

«Динамо» Сирожиддин Сайфиевга қарзларини тўлади

«Динамо» Сирожиддин Сайфиевга қарзларини тўлади

  25.04.2017 21:50
  0
  586
«Динамо» Сирожиддин Сайфиевга қарзларини тўлади

Бугунги кунда «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиевнинг ҳолати футбол жамоатчилиги, мухлисларимизни беэътибор қолдирмаяпти. Барча имконқадар ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Шу жумладан, «Динамо» ПФК жамоаси ҳам футболчини ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Клуб стадион ва мухлислар ҳамкорлигида «Динамо» - «Бухоро» учрашувида «Сирож, Самарқанд сен билан» акциясида қатнашди.

Сирожиддин Сайфиев клубимизда фаолият юритган сўнгги 2014 йилда «Динамо» ПФКнинг футболчи олдида қарздорлик ҳолати мавжуд бўлиб, клубнинг олдинги раҳбарияти давридан бу қарз қолиб кетган. Шунга қарамай, жорий йилда «Динамо» ПФКда янги раҳбарият иш бошлаган бўлсада, ушбу қарздорлик ҳолатини имконқадар ёпган.

Қолаверса, бунга қадар Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Фарҳод Магаметов ва «Келишилган ўйинларга қарши курашиш» қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов мурожаатига жавобан, «Динамо» ПФК белгиланганидек, 24 апрель, душанба куни Сирожиддин Сайфиев олдидаги ойлик маош қарзларини ҳисоб-китоб қилиб, тўлади.

Бундан буён ҳам Самарқанд вилояти Ҳокимияти ва «Динамо» ПФК раҳбарияти Самарқанд футболи намояндаси бўлган Сирожиддин Сайфиевга ёрдам бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz