Қайднома

Қидирув

Жон Терри: «Умрбод «Челси» мухлиси бўлиб қоламан»

Жон Терри: «Умрбод «Челси» мухлиси бўлиб қоламан»

  26.04.2017 00:38
  0
  907
Жон Терри: «Умрбод «Челси» мухлиси бўлиб қоламан»

«Челси» сардори Жон Террининг мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетиши маълум бўлди. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси «аристократлар» сафида 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида фаолият олиб борди.

У жамоа билан 4 марта мамлакат чемпиони бўлди, 5 марта Англия кубогида, 3 марта лига кубогида зафар қучди. Икки марта Англия суперкубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, бир мартадан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси мусобақаларида бош совринни қўлга киритган.

- Шунча йилдан сўнг кўп нарсани айтгингиз келади, - дейди Терри. - Лекин мен бу буюк клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мураббийлар, жамоадошларим ва кўп йиллар давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, кейинроқ аниқ бир қарорга келаман. Чунки айни пайтдаги эътиборим «Челси»га қаратилган. Жорий мавсум жамоа муваффақияти йўлида ёрдам бермоқчиман.

Раҳбарият билан музокаралар ҳақида

- Айтиш жоизки, мутасаддилар билан ҳамиша яхши муносабатда бўлганман. Жамоадан кетганимдан кейин ҳам бу ҳолат сақланиб қолади. Биз шартномани узайтириш борасида музокара юритдик. Бироқ ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан сўнг клубни тарк этишга қарор қилдим. Ўйлайманки, керакли вақтда кетяпман.

Майдонда ҳали ниманидир кўрсатишга қодирман, деб ҳисоблайман. Аммо «Челси»да доимий ўйин амалиётига эга бўлишим қийинлигини жуда яхши тушунаман. Йўлимни давом эттиришга ва янги чақирувларга тайёрман. Албатта, бир умр «аристократлар»­­нинг фанати бўлиб қоламан.

«Челси»даги ўйинлари ҳақида

- «Челси»га ва унинг мухлисларига бўлган муҳаббатимни сўз билан таърифлаш қийин. Жамоанинг сўнгги йилларда қўлга киритган совринларига биргаликда эришдик. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Фаолиятимнинг бу даврини асло эсдан чиқармайман. Барчага катта раҳмат!

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz