Қайднома

Қидирув

Футболимиз мутасаддиларига: «Футболимиз нега хароб жаноблар?»

Футболимиз мутасаддиларига: «Футболимиз нега хароб жаноблар?»

  27.04.2017 09:14
  0
  455
Футболимиз  мутасаддиларига: «Футболимиз нега хароб жаноблар?»

Хабарингиз бор "МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК" остидаги рукнимиз орқали мухлислардан йўлланган турли мазмундаги фикрлар ва шеърларни эътиборингизга ҳавола қилиб борамиз.

Бугунги сизга етказиладиган анашундай мактублардан бири шеър услубида бўлиб, Поп туманида яшайдиган Бахтиёр Ҳасанов исмли ўзбек футболига бефарқ бўлмаган жонкуяр мухлисимиздан келган.

Танқидларга бугун қулоқ осар йўқ,

Кўпларида маҳоратдан асар йўқ.

Эскиларга лойиқ ўринбосар йўқ,

Футболимиз нега хароб жаноблар?

 

             Ён атрофга қўймайсизми қараблар?

             Эл корига юрмайсизми яраблар?

             Биздан энди ўзишмоқда араблар,

             Футболимиз нега хароб жаноблар?

 

Масъулият йўқ елкаларда, қушдаймиз,

Мағлуб бўлиб қулаб, девор ушлаймиз.

«Қатнашдик»,  дея кўнглимизни хушлаймиз,

Футболимиз нега хароб жаноблар?

 

Кўзни боғлаб йўл юрганга ўхшаймиз,

Ҳар қадамда мағлуб бўлиб қақшаймиз.

Ўзимизни токай алдаб яшаймиз?

Футболимиз нега хароб жаноблар?

 

             Кўчим йиғиб, бирор ёққа қочганим йўқ,

             Сизни ёмон дея заҳрим сочганим йўқ.

             Мен бу билан Америка очганим йўқ,

             Футболимиз нега хароб жаноблар?

 

Мағлуб бўлмоқ бошингизни эгмадими?

Йироқдадир биздан офтоб жаноблар.

Ўзни алдаб яшаш жонга тегмадими?

Футболимиз шундан хароб жаноблар...

Бахтиёр ҲАСАНОВ, Поп тумани.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz