Қайднома

Қидирув

Превью: «Металлург» - «Бухоро»

Превью: «Металлург» - «Бухоро»

  27.04.2017 15:10
  0
  529
Превью: «Металлург» - «Бухоро»

28-29 арпель кунлари олий лига мусобақалари дорисада 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда “Бухоро” сафарда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Металлург” ва “Бухоро” олий лигада жами 36 бор ўзаро куч синашган. Ўтказилган учрашувларнинг 17 тасида бекободликлар, 15 тасида бухороликлар ғалаба қозонишган. Атиги 4 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Қизиқ томони, тўплар нисбати бўйича мутлоқ тенглик бўлиб турибди – 50:50. “Бухоро”нинг “Металлург” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 4:0 бўлса, “Металлург”да бу кўрсатгич 3:0га тенг. Бу рақиблар ўртасида энг сермаҳсул учрашув 2014 йилги мавсумда кузатилган. Бекободда кечган учрашувда жами 7 та тўп киритилган ва якунда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўзаро учрашувларда “Металлург” 55 очкони, “Бухоро” 49 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

ФАКТ: “Бухоро” ўз тарихида Бекободдан атиги икки марта ғолиб сифатида қайтган. Дастлабки ғалаба 2015 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида кузатилган. Ўша учрашувда Мельзиддинов ва Фоминнинг голлари бухороликларнинг илк ғалабасини таъминлаган. Ўтган, 2016 йилги мавсумда “Бухоро” Бекободдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ўша учрашувда Чемиртан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Шавкат Саломовнинг 90-дақиқада киритган голи “Бухоро”нинг кетма-кет иккинчи бор “Металлург”ни сафарда мағлуб этишига замин яратган.

Бекободда ўтган сўнгги 5 та учрашув:

24.09.2016 “Металлург”-“Бухоро” 1:2     

30.10.2015 “Металлург”-“Бухоро” 1:2     

22.08.2014 “Металлург”-“Бухоро” 4:3     

29.06.2013 “Металлург”-“Бухоро” 2:1     

13.05.2012 “Металлург”-“Бухоро” 2:0     


Манба: www.pfcbuxoro.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz