Қайднома

Қидирув

ОЧЛ–2017. «Ал-Аҳли» – «Локомотив» учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради

ОЧЛ–2017. «Ал-Аҳли» – «Локомотив» учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради

  27.04.2017 16:47
  0
  438
ОЧЛ–2017. «Ал-Аҳли» – «Локомотив» учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи сўнгги – 6-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (БАА) – “Локомотив” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди.

Баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Саолмон ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа Муса ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифасини малайзиялик Субраманиан Маникам бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Аназ Ҳоқон (Австралия).

“Ал-Аҳли” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйин 9 май куни Дубайдаги Rashid Stadium майдонида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 19:50 да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 5-туридан кейин “Локомотив” 5 очко билан сўнгги – 4-ўринда бормоқда. “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳда пешқадам. “Локомотив” Дубайда ғалаба қозониб, Теҳроннинг “Истиқлол” клуби “Ал-Тавун” майдонида мағлубиятга учрамаса, “темирйўлчилар” плей-офф босқичига йўл олади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz